Охирги 9 йил ичида Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги савдо ҳажми 4 баробарга ошди
2016–2025-йилларда Ўзбекистоннинг Ҳиндистон билан товар айирбошлаш ҳажми 4 баробарга ўсиб, 1,3 млрд долларга етди. Экспорт 4,9 баробарга ўсиб, 164,8 млн долларни ташкил этган бўлса, импорт 4 баробарга ўсиб, 1,1 млрд долларгача ошган.

Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги савдо ҳажми сўнгги тўққиз йил ичида тўрт баробарга кўпайди.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги савдо алоқаларининг йиллар давомида қандай ривожланганини таҳлил қилди.
Маълумотларга кўра, 2016-йилдан 2025-йилгача бўлган даврда Ўзбекистоннинг Ҳиндистон билан товар айирбошлаш ҳажми 4 баробарга ошиб, 1,3 миллиард долларга етди. Экспорт 4,9 баробарга ўсиб, 164,8 миллион долларни ташкил этган бўлса, импорт 4 баробарга кўпайиб, 1,1 миллиард долларгача етди.
Ҳисобот даврида Ҳиндистондан Ўзбекистонга киритилган умумий инвестициялар ҳажми 587 миллион доллардан ошди.
Ҳозирги вақтда мамлакатда Ҳиндистон капитали иштирокидаги 439 та корхона фаолият юритмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди 29-30-август кунлари давлат ташрифи билан Тошкентга келади.

