Иқтисодиёт

ИнфинБАНК 300 млн долларлик еврооблигацияларни жойлаштириш бўйича келишув имзолади

Самарқанддаги «С5+1» учрашуви доирасида ИнфинБАНК ва АҚШнинг Оппенҳеимер & Со. Инс. инвестиция банки ўртасида 300 млн долларлик еврооблигацияларни жойлаштириш бўйича келишув имзоланди.

ИнфинБАНК 300 млн долларлик еврооблигацияларни жойлаштириш бўйича келишув имзолади

Банк маълумотига кўра, ИнфинБАНКнинг асосий аксиядори Фарҳод Маматджанов ҳамда Оппенҳеимер & Со. бош ижрочи директори Макс Лами ўртасида битимларни алмашиш маросими ўтказилган.

Маросимда АҚШ Савдо вазирининг глобал бозорлар бўйича ёрдамчиси, АҚШ ва хорижий мамлакатлар тижорат хизмати бош директори Девид Фогел ҳамда Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов қатнашган.

Банкнинг билдиришича, жалб қилиниши режалаштирилаётган маблағлар Ўзбекистон иқтисодиётининг реал секторидаги лойиҳаларни узоқ муддатли молиялаштириш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.