Инфантино ФИФА раҳбарлигига сайловларда ўз номзодини қўйишини тасдиқлади
Аввалроқ қатор мамлакатлар ФИФА раҳбарлигига сайловларда Жанни Инфантинони қўллаб-қувватлашдан воз кечганди.

Инфантино ФИФА раҳбарлигига сайловларда ўз номзодини қўйишини тасдиқлади
ФИФА президенти Жанни Инфантино ташкилот раҳбарлигига бўладиган навбатдаги сайловларда яна номзодини илгари суришини маълум қилди.
«Албатта, келаси йилги сайловларда номзодимни қўяман. Менинг дастурим ёки шиорим жуда оддий, аммо шу билан бирга жуда аниқ: «Футбол бутун дунёдаги барчага тегишли». Биз шунга интилмоқдамиз. Мен шунга интилмоқдаман», – деди у.
Инфантино билан боғлиқ можаро ФИФА президентининг жаҳон футболи даромадларини бошқариш тизимини ислоҳ қилиш режалари фонида кучайган эди. Июл ойи охирида швейсариялик мулозим жаҳон чемпионатлари ва бошқа йирик турнирлар учун барча медиа, ҳомийлик ва бошқа ҳуқуқларни аксияларининг бир қисмини ташқи инвесторларга сотиш режалаштирилган алоҳида тузилмага ўтказмоқчи экани маълум бўлди.
Бу ташаббус дарҳол кескин салбий муносабат уйғотди: УЕФА турнирларни бойкот қилиш билан таҳдид қилди, КОНКАКАФ, ОФК ва КОНМЕБОЛ ҳам танқид билдирди.
Қатор мамлакатлар ФИФА раҳбарлигига сайловларда Инфантинони қўллаб-қувватлашдан бош тортди.

