Дунё

Индонезияда президент томонидан молиялаштирилган бепул овқатдан 800 киши заҳарланди

Индонезияда президент томонидан молиялаштирилган бепул овқатдан 800 киши заҳарланди

Индонезияда ҳукуматнинг бепул овқат дастури билан боғлиқ озиқ-овқатдан заҳарланиш ҳолатларида қарийб 800 киши касалланган. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш масалаларини назорат қилувчи парламент комиссияси аъзоси маълум қилди. Шу ҳафта заҳарланганларнинг 500 нафардан ортиғи Шарқий Ява провинсиясидаги ўқувчилардир.

Президент Прабово Субианто ўн миллионлаб болаларга бепул овқат бериш орқали тўйиб овқатланмаслик муаммосини бартараф этиш учун 2025-йилда миллиардлаб долларлик дастурни бошлаган эди. Аммо бу лойиҳа оммавий заҳарланишлар, коррупсия айбловлари, раҳбарлар алмашуви ва катта харажатлар каби муаммоларга дуч келди.

Мухолифатдаги ягона сиёсий партия вакили, депутат Чарлз Ҳонорис 2-сентябр куни Инстаграм саҳифасида маълум қилишича, Шарқий Яванинг Сидоаржо ҳудудида 512 нафар ўқувчи, Нганжук шаҳрида 49 киши ва Ғарбий Суматранинг Агам ҳудудида 237 киши заҳарланган.

Чарлз бу рақамларни маҳаллий соғлиқни сақлаш бошқармаси кўрсаткичларига таянган ҳолда келтирди. У бу ҳолатлар тасодифий эмаслигини таъкидлади.

“Бу бутун тизимнинг муваффақияцизлигидир”, деди у.

Қиймати 12,94 миллиард доллар бўлган ушбу дастурни назорат қилувчи Миллий озиқ-овқат агентлиги депутатнинг пости юзасидан дарҳол изоҳ бермади. Агентлик 2-сентябр куни Сидоаржодаги заҳарланиш ҳолатига алоқадор ошхона фаолиятини тўхтатди.

Мамлакатда бепул овқатланиш дастури билан боғлиқ оммавий заҳарланишлар бир неча бор қайд этилган. Нетворк фор Эдусатион Ватч нодавлат ташкилоти маълумотларига кўра, 8-август ҳолатига 37 600 киши заҳарланишдан жабрланган. Расмийлар овқатларнинг нотўғри сақланиши ва тайёр таомларнинг кечикиб етказиб берилиши кўп ҳолларда заҳарланишга сабаб бўлаётганини айтмоқда.

Саифул Мужани Ресеарч анд Сонсултинг компанияси июл ойида ўтказган сўровга кўра, аҳолининг атиги учдан бир қисми бу дастурдан мамнун. Заҳарланиш ҳолатлари одамлар норозилигининг асосий сабаби сифатида кўрсатилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.