Спорт

Илья Сибирцев Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубогида Ўзбекистонга илк медални тақдим этди

Илья Сибирцев Ўзбекистонга Тошкентдаги сузиш бўйича Жаҳон кубогининг илк медалини келтирди

Ўзбекистонлик сузувчи Илья Сибирцев Тошкентда ўтаётган сузиш бўйича Жаҳон кубоги босқичида бронза медалини қўлга киритди. У 800 метрга эркин усулда сузиш масофасида учинчи бўлиб маррага етиб келди ва Ўзбекистон терма жамоасига турнирдаги илк медални тақдим этди.

Сибирцев 7 дақиқаю 40,77 сония натижа кўрсатди. Белгиялик Лукас Хенво 7 дақиқаю 37,83 сония натижа билан ғолиб бўлди. Иккинчи ўринни масофани 7 дақиқаю 40,38 сонияда босиб ўтган америкалик Карсон Фостер эгаллади.

Жаҳон кубоги босқичи илк бор Ўзбекистонда ўтказилмоқда. Унда 40 та давлатдан 230 нафар сузувчи иштирок этмоқда.

Тошкентдаги мусобақалар 10 октябрь куни якунига етади.

Бундан аввал Сибирцев АҚШнинг Индианаполис шаҳрида ўтказилган Indy May Cup турнирида олтин медални қўлга киритган эди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.