Илмий-инновацион ташкилотлар реестри яратилмоқда
Илмий-инновацион фаолият субъектлари реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Ҳужжатда мутахассисларга илмий идентификация рақамларини бериш, тегишли ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг фаолият йўналишлари ҳисобини юритиш назарда тутилган.

Илмий-инновацион ташкилотлар реестри яратилмоқда
Вазирлар Маҳкамасининг 31.10.2026 йилдаги 604-сон қарори билан Илмий-инновацион йўналишда фаолият юритаётган субъектлар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Ҳужжат билан қуйидаги тартиблар белгиланмоқда:
- Инновацион ривожланиш агентлиги илмий-инновацион фаолият билан шуғулланувчи шахсларга идентификация рақамларини бериш учун масъулдир.
- Илмий-инновацион фаолиятни амалга оширувчи ташкилотлар тўғрисидаги маълумотлар тегишли ахборот тизимларига интеграция қилиш орқали ягона электрон маълумотлар базасида тўпланади.
- Ягона электрон маълумотлар базасидаги статистик маълумотлар «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали Миллий статистика қўмитасига узатилади.
Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 03.11.2026 йилдан кучга кирди.

