Маҳаллий

Янги узум навларини етиштириш учун тажриба станцияси ташкил этилмоқда

Академик М. Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти ҳузурида ўсимликларни «in vitro» усулида етиштириш технологиясини жорий этиш, узумнинг янги навларини тарқатиш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига замонавий ресурс тежовчи услубларни татбиқ этиш бўйича тажриба станцияси ташкил этилади.

Янги узум навларини етиштириш бўйича тажриба станцияси ташкил этилмоқда

Вазирлар Маҳкамасининг 17.09.2026 йилдаги «Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги илмий-тадқиқот муассасалари фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 491-сон қарори билан бир қатор чора-тадбирлар назарда тутилган.

Ҳужжат билан Самарқанд вилояти Иштихон тумани тажрибаси асосида «Кишмиш Согдиана», «Қора кишмиш» ва «Аватар» янги узум навларини «in vitro» шароитида кўпайтиришни жорий этиш ва кенг тарқатиш мақсадида академик М. Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти муассислигида тажриба станциясини ташкил этиш белгиланган.

Ҳужжатга мувофиқ, ер участкалари (рўйхат бўйича) тажриба станциясига ҳамда Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлигининг Селекция илмий-тадқиқот марказига ижарага берилади.

Тажриба станцияси учун ажратилган ер майдонида узумзорлар барпо этиш, узум ҳосилдорлигини ошириш, шунингдек, олинган илмий-амалий натижалар, ресурс тежовчи тажрибалар, замонавий технология ва усулларни синовдан ўтказиш ҳамда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига жорий этиш режалаштирилган.

Селекция марказига ажратилган ерлардан қуйидагилар учун ҳам фойдаланилади:

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 18.09.2026 йилдан кучга кирди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.