Илҳом Алиев Ўзбекистонга келди
«Тошкент-Ҳумо» халқаро аеропортида олий мартабали меҳмонларни давлат раҳбари ва рафиқаси кутиб олишди.

Илҳом Алиев Ўзбекистонга ташриф буюрди
Озарбойжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан, рафиқаси билан бирга 23-август куни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди.
"Тошкент-Ҳумо" халқаро аеропортида олий мартабали меҳмонларни Ўзбекистон раҳбари ва унинг рафиқаси кутиб олди. Аеропортда икки давлат байроқлари кўтарилиб, фахрий қоровул саф тортди.
Ташриф дастурига кўра, бугун Ўзбекистон ва Озарбойжон етакчилари олий даражадаги музокаралар ўтказадилар ҳамда Олий давлатлараро кенгашнинг учинчи йиғилишини ўтказишади.
Саммит давомида бир қатор муҳим ҳужжатлар имзоланиши, шунингдек, қатор иқтисодий ва гуманитар лойиҳалар ишга туширилиши режалаштирилган.

