“Иккинчи имкон”: маҳкумлар тақдирини ўзгартираётган умуммиллий лойиҳа
Ўзбекистонда 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган маҳкумларга инглиз тили ва компютер саводхонлиги ўргатиладиган ъИккинчи имконъ лойиҳасининг оралиқ натижалари сарҳисоб қилинди. Лойиҳа тўлиқ УНИСОН-СОФТ маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

“Иккинчи имкон”: маҳкумлар тақдирини ўзгартираётган умуммиллий лойиҳа
УНИСОН-СОФТ компанияси давлат раҳбари ташаббуси билан йўлга қўйилган “Иккинчи имкон” лойиҳасини қўллаб-қувватлади. Лойиҳа аллақачон илк натижаларни бера бошлаган. Хусусан, унда қатнашаётган маҳкумлар орасида инглиз тилини ўзлаштириш даражаси ўртача 89 фоизни ташкил этмоқда. Бундан ташқари, тингловчиларнинг 80 фоизи “Компютер саводхонлиги” курсини муваффақиятли якунлади, бу эса лойиҳанинг юқори амалий самарадорлигидан далолат беради.
Бугунги кунда республиканинг 11 та жазони ижро этиш муассасасида 18−30 ёш оралиғидаги 300 дан ортиқ маҳкум инглиз тили ва замонавий касб-ҳунарларни ўрганмоқда. Қисқа муддат — беш ойлик фаолият давомида эришилган дастлабки натижаларнинг ўзиёқ лойиҳанинг қанчалик самарали эканини кўрсатмоқда.
Лойиҳа доирасидаги машғулотлар 1-июндан Тошкент, Навоий ва Қашқадарё вилоятларида бошланди. Тест синовлари ва оғзаки суҳбат орқали сараланган 311 нафар маҳкум ўтган давр мобайнида хорижий тил ҳамда компютер саводхонлиги курслари бўйича интенсив таҳсил олди.
Инглиз тилининг А1 даражаси ва “Компютер саводхонлиги” курслари бўйича якуний назорат ўтказилди. Натижалар тингловчиларнинг 88,6 фоизи инглиз тили, 79,5 фоизи компютер саводхонлиги бўйича бошланғич билимларни муваффақиятли ўзлаштирганини кўрсатмоқда.
Энг юқори натижалар Қашқадарё ва Навоий вилоятларида қайд этилди: жумладан, Қашқадарёда инглиз тилининг А1 даражасини ўзлаштириш 96,6 фоизни, компютер саводхонлиги бўйича эса 98,3 фоизни ташкил этди. Навоийда бу кўрсаткич мос равишда 98,9 ҳамда 87,5 фоизга тенг бўлди.
Маҳкумларнинг билим даражаси уларга дарс берган мутахассислар томонидан аниқланмайди. Холислик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида жараёнга алоҳида экспертлар жалб қилиниб, назорат синовлари махсус платформада ҳар ойда ўтказиб келинмоқда.
Жазони ижро этиш муассасалари орасида 100 фоизлик натижага эришилганлари ҳам бор. Хусусан, Қизилтепадаги 5-сон ҳамда Қаршидаги 3-сон колонияларда иккала курс бўйича ўзлаштириш 100 фоизни ташкил этди. Бу кўрсаткичлар тингловчиларнинг таълимга нақадар жиддий ёндашаётганини ҳамда ушбу лойиҳани келажагини ўзгартириш йўлидаги чинакам имконият сифатида қабул қилаётганини кўрсатади.
Президент Шавкат Мирзиёев 2026-йилнинг 24-феврал куни “Кўксарой” қароргоҳида ёшлар билан ўтказган мулоқотда жазо муддатини ўтаётган ёшларнинг жамиятга тез мослашиши муҳимлигини таъкидлаб, “Иккинчи имкон” умуммиллий лойиҳаси бошланишини эълон қилган эди. Шу йилнинг 27-март куни эса бу ҳақда тегишли қарор қабул қилинди.
Қарор икки мақсадга: озодликка чиққан инсон ишсиз ва таянчсиз қолмаслиги, шунингдек, такроран жиноят содир этилишининг олди олинишига қаратилган. Бу лойиҳа биргина хато сабаб инсоннинг келажагига нуқта қўйилмаслиги керак, деган эзгу ғояга асосланган. Чунки ҳақиқий адолат фақат жазолашда эмас, балки инсонга тўғри йўлга қайтиши учун имкон беришда намоён бўлади.
“Иккинчи имкон” лойиҳаси дастлаб пилот тарзида учта ҳудудда бошланган бўлса, 2027-йилдан бошлаб республикадаги барча жазони ижро этиш муассасаларини тўлиқ қамраб олади. Энг муҳими, давлат томонидан қўллаб-қувватланадиган, адашиб жиноят кўчасига кирган инсонларни жамиятга тўлақонли қайтаришга, бу орқали уларнинг келажагини яхшилашга қаратилган бундай комплекс реабилитация тизими нафақат Ўзбекистонда, балки бутун Марказий Осиё минтақасида мутлақо ягона ташаббус ҳисобланади.
Биринчи босқичда лойиҳа учта ҳудудда синов тариқасида амалга оширилган бўлса, 2027-йилдан бошлаб у мамлакатдаги барча жазони ижро этиш муассасаларини қамраб олади. Энг муҳими, давлат томонидан қўллаб-қувватланаётган бундай комплекс реабилитация тизими йўлдан адашган инсонларнинг жамиятга тўлақонли қайтишига ва шу орқали ўз келажагини яхши томонга ўзгартиришига кўмаклашишга қаратилган.
Аслида озодликдан маҳрум этилган шахсларга ИТ ва рақамли соҳаларни ўргатиш халқаро тажрибада жуда кам учрайди. 2014-йилда Калифорниядаги Сан Квентин қамоқхонасида бошланган Тҳе Ласт Миле / Соде.7370 лойиҳаси маҳкумларга дастурлашни ўргатиш бўйича дунёдаги энг машҳур нодавлат дастур ҳисобланади. АҚШ тажрибаси асосида Буюк Британияда Соде4000 лойиҳаси юзага келган ҳамда Австралия, Франсия, Чили ва Янги Зеландия каби давлатларда ҳам айрим муассасаларда синов тариқасида қўлланган.
Хорижда бу каби дастурлар, одатда, нодавлат ташкилотлар томонидан чекланган тарзда ўтказилса, Ўзбекистонда “Иккинчи имкон” лойиҳаси президент қарори асосида миллий даражада, республикадаги жазони ижро этиш муассасаларини тўлиқ қамраб олган ҳолда ўтказилмоқда. Лойиҳада қатнашиб, билим ва кўникмаларни муваффақиятли ўзлаштирган битирувчиларни кафолатланган иш билан таъминлаш Ўзбекистонда олиб борилаётган кучли ижтимоий сиёсатнинг яна бир ёрқин ифодасидир. Айни шу жиҳатларига кўра, “Иккинчи имкон” лойиҳасини бемалол дунё миқёсида ўхшаши йўқ деб айтиш мумкин.
“Иккинчи имкон” лойиҳаси 18−30 ёшдаги маҳкумларга мўлжалланган бўлиб, унга ўта оғир жиноятларни содир этмаган, ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятларни содир этган, илк бор қамалган маҳкумлар жалб қилинади. Ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда жиноят содир этган шахсларнинг лойиҳада иштирок этишига қатъий рухсат берилмайди.
Ўқув машғулотлари 8−12 ойлик интенсив дастурлар асосида ташкил этилиб, курсларни муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга эгаллаган касби бўйича тегишли республика миқёсида тан олинадиган электрон шаклдаги малакавий сертификатлар топширилади.
Дастур доирасида маҳкумларга 12 ой давомида инглиз тили (А1-Б2) пухта ўргатилади. Бундан ташқари, ўқув режасидан “Компютер саводхонлиги”, “Компютер сервиси ва тармоқ технологиялари”, Софт скиллс, маълумотлар таҳлилчиси, маркетплейсларда тадбиркорлик қилиш кўникмасини шакллантириш бўйича курслар ўрин олган.
“Иккинчи имкон” лойиҳаси тўлиқ Унисон-Софт МЧЖ маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиб, давлат буджетидан маблағ талаб этилмайди. Ўқитувчилар иш ҳақи, ўқув хоналарини жиҳозлаш (компютер жамланмаси, электрон доскалар, ўқув мебели ва ҳоказо) ва методик адабиётлар билан таъминлашдан тортиб, маҳкумларга керакли оддий дафтар ва ручкагача — барча ташкилий ва моддий харажатларни компания ўз зиммасига олган.
2026-йилнинг 29-август куни ИИВ Жазони ижро этиш департаменти, Унисон-Софт МЧЖ, Ватан университети, МААБ Инноватион ва СЗС Трускинг компанияси ўртасида имзоланган меморандумлар доирасида Ватан университети ҳар йили лойиҳанинг энг муваффақиятли битирувчисини 100 фоизлик грант асосида 4 йил бепул ўқитиш ташаббусини илгари сурди.
Мисрософт компаниясининг Ўзбекистондаги биринчи расмий ҳамкори бўлган МААБ Инноватион компанияси компютер саводхонлиги ва инглиз тилини яхши ўзлаштирганлар учун маълумотлар таҳлили бўйича махсус дастур бўйича бепул ўқитиш истагини билдирди. СЗС Трускинг компанияси эса ҳар йили инглиз тилини яхши ўзлаштирган битирувчиларни қисқа курсларда ўқитиб, ўзига ишга қабул қилиш таклифи билан чиқди.
Буларнинг барчаси президент томонидан илгари сурилган ғоя — “Иккинчи имкон” умуммиллий реаблитация лойиҳаси амалда ҳар бир маҳкумнинг келажагини яхши томонга ўзгартиришга қаратилганини кўрсатади.
Энг муҳими, жазони ўтаб озодликка чиққан йигит-қизлар энди кўчада қолмайди, иш излаб сарсон бўлмайди — улар лойиҳа доирасида эгаллаган замонавий билим ва касблари ёрдамида даромадли касб эгасига айланишади ва муносиб ҳаёт кечириш имконига эга бўлишади. Бу эса уларнинг жамиятга мослашишига, такрорий жиноятларнинг камайишига хизмат қилади.

