Икки вилоятда болаларнинг таълим эҳтиёжларини баҳолашнинг янги тизими йўлга қўйилади
Баҳолаш жараёнида махсус педагог, психолог ва маҳалладаги ижтимоий ходим боланинг таълим олиш имкониятлари, ривожланиши, мулоқоти, хулқ-атвори, оилавий ва ижтимоий муҳитини комплекс ўрганади.

Икки вилоятда болаларнинг таълим эҳтиёжларини баҳолашнинг янги тизими ишга туширилади
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Навоий ва Хоразм вилоятларидаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари қошида Болани комплекс баҳолаш гуруҳларини ташкил этмоқда.
Мазкур гуруҳлар 3-18 ёшдаги болаларнинг алоҳида таълим эҳтиёжларини аниқлайди, уларга мос таълим шакли ва зарур қўллаб-қувватлаш чораларини белгилайди ҳамда давлат таълим муассасаларига йўналтиради.
Тизим уч босқичда жорий этилади: 1-октабрдан — Навоий ва Урганч шаҳарларида, 1-ноябрдан — Кармана, Қизилтепа, Конимех, Янгибозор, Қўшкўпир туманлари ва Хива шаҳрида, 1-декабрдан — икки вилоятнинг қолган туман ва шаҳарларида.
Ҳудудларда жами 12 та комплекс баҳолаш гуруҳи фаолият юритади.
Баҳолаш жараёнида махсус педагог, психолог ва маҳалладаги ижтимоий ходим боланинг таълим олиш имкониятлари, ривожланиши, мулоқоти, хулқ-атвори, оилавий ва ижтимоий муҳитини комплекс ўрганади. Жараёнда ота-она ёки қонуний вакил қатнашади, зарурат туғилганда тиббиёт мутахассислари ҳам жалб этилади.

