«Ижод мендан қандай бўлиш кераклигини сўрамайди». Laylo — ижод табиати, Европадаги чиқишлар ва Sublimation’дан кутилаётган умидлар ҳақида
Дам олиш кунлари Тошкентда Sublimation Festival бўлиб ўтмоқда. Муҳим мусиқий тадбир кураторлари анъанага кўра мамлакатнинг мустақил саҳнасига алоҳида эътибор қаратмоқда ва бу йилги лайнапда Laylo ismi ажралиб турибди. Биз санъаткор билан унинг хорижий гастроли, мусиқа ёзишга бўлган ёндашуви ва СИга бўлган муносабати ҳақида суҳбатлашдик.

«Ижод мендан қандай бўлишини сўраб ўтирмайди». Laylo — ижод табиати, Европадаги чиқишлар ва Sublimation’дан кутилаётган умидлар ҳақида
10 ва 11 октябрь кунлари «Туркистон» Санъат саройида ҳар йилги Sublimation Festival электрон мусиқа фестивали бўлиб ўтади. Тўртинчи йилига келиб, ташкилотчилар кўп жанрли форматга тобора кўпроқ урғу бермоқдалар: лайнап рейвлар дунёсидан бўлмаган янги номлар билан бойимоқда, лойиҳага эса янги халқаро продакшн ҳам қўшилмоқда — бу гал The Weeknd, Drake ва бошқа жаҳон юлдузларининг ёруғлик шоулари ортида турган Sila Sveta мультимедиа жамоаси тимсолида.
Фестиваль иштирокчилари орасида ўқувчиларга таниш хонанда Лайло Рихсиева ҳам бор. Сентябрь ойида у Қозоғистон, Германия ва Англияда чиқиш қилди, уйга қайтгач эса, nukta мусиқий канали муаллифи Георгий Шванов билан мусиқа яратишга бўлган ёндашуви ҳақидаги фикрлари ва индустрия борасидаги кузатувлари билан ўртоқлашди.
— Тур жуда яхши ўтди. Бошқа ҳудудлардан бўлган одамлар сизга қандай муносабат билдиришини кузатиш ҳамиша қизиқ. Ҳатто чет элда ҳам Марказий Осиёдан жуда кўп одамлар келгани ёқимли бўлди. Бу турда шуни англаб етдимки: қаерга бормайлик, мусиқангизни қўллаб-қувватлаш учун юртдошларингиз албатта келишади.
— Йўқ, мен продюсерсиз ишлайман. Жамоада бор-yoғи икки кишимиз: мен ва менежерим. Шунчаки турли мамлакатлардан бир вақтнинг ўзида таклифлар тушди, шу сабабли чиқишлар ўз-ўзидан ўзига хос турга айланиб кетди.
Берлинга бизни Германия Ташқи ишлар вазирлиги кўмагида Pop-Kultur фестивалининг ўзи таклиф қилди. Улар Марказий Осиёда артистларни скаутинг қилишаётган эди ва менинг ижодим уларга маъқул келди. Эҳтимол, кўп жиҳатдан инглиз тили туфайли уни тушуна олишгани учундир.
Лондон ҳақида гапирадиган бўлсак, бу Виктория ва Альберт музейи ҳамда унинг мунтазам ўтказиладиган Friday Late тадбирлар дастури эди. Кураторлар Марказий Осиё йўналишига урғу беришди, сафаримизни эса Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳомийлик қилди. Албомим ворислик ва мерос мавзусига дахлдор бўлгани учун, мен у ерга кайфият жиҳатидан жуда мос тушдим (Виктория ва Альберт музейи амалий санъатга бағишланган — таҳр. изоҳи).
— Тўғрисини айтсам, ҳаммаси жуда индивидуал. Ўзим учун шуни пайқадимки: агар хорижий бозорда ишламоқчи бўлсангиз, ўзингизни ундан ажратиб қўймаслигингиз керак.
Humo Arena ёки муайян миқдордаги стримларни ўз мақсадингиз деб ўйламанг — яхшиси, артистнинг концепцияси ва ўзингиз ёниб яшаётган ғоялар ҳақида ўйланг. Қаерга бормоқчисиз, 5–10 йилдан кейин ўзингизни қаерда кўрасиз?
Диққатни шахсий брендингиз ва илгари суриш усулингизга эмас, айнан нима яратаётганингизга қаратиш лозим. Токи бу ундан манфаат олиш илинжида тиззада беш дақиқада хом-хатала тайёрланган юзаки маҳсулот бўлиб қолмасин. Чуқур ҳикояларга шўнғишдан ва ўз дастхатингизга эга артист сифатида ўсишдан қўрқмаслик керак.
Бизнинг бозоримиз муқобил ижод нуқтаи назаридан анча ёш, шунинг учун буларнинг барчаси эндигина куртак ёзиб, қайсидир меваларни бера бошламоқда. Чет элдаги одамларни ҳайратда қолдириш учун эса етарлича чуқур нарса таклиф қилиш керак.
— Тўғрисини айтсам, Batyr Lab’га тушганимда, «Roots» аллақачон миксинг босқичида эди. Сведение ва мастерингни тугатиб, платформаларга юбориш қолганди, холос. Batyr Lab’да, албатта, менторлик бор эди, ўзида ҳам жуда кўп қиррали. Асосий маърузалар трекнинг ўзи устида ишлашга эмас, балки у тайёр бўлганидан кейинги ишга бағишланганди: уни қандай илгари суриш, питчинг қилиш, чиқариш, қайси майдончаларда чиқиш ва ҳоказо. Айнан менга керак бўлган нарсалар.
Резиденция доирасида грант олдим, бунинг шарофати билан албомни якунлаб, ҳаммасини охирги тақдим этиладиган ҳолатга келтира олдим. Менторлар ҳеч қачон ғоянинг ўзига аралашишмади ва: «Йўқ, буни ўзгартиришинг керак, буни қилишинг керак», дейишмади. Аксинча, улар бизни ва мустақиллигимизни қўллаб-қувватлашди. Ҳақиқий менторлар қайсидир маънода ўзини шундай тутиши керак.
Бу мен учун жуда тетиклик бағишлайдиган тажриба бўлди, айниқса Ўзбекистон билан солиштирганда. Бу ерда тез-тез мусиқа индустриясига алоқаси бўлмаган одамлар ҳам сизга қандай мусиқа ёзишни ўргата бошлашади. Масалан, видеографлар олдига бориб, бирор нарса суратга олишда ёрдам сўрайсиз, улар эса: «Сенга шундай суратга олишим учун ашулангни мана бундай тузатишинг керак», дейишади. Бу ғалати. Назаримда, ҳар ким ўз ишига эътибор қаратиши керак. Қозоғистонда эса бадиий қарашингизга бўлган ҳурмат менга ёқди.
Менторлар маслаҳат бера олишлари, лекин шу билан бирга чегарани аниқ белгилашлари зўр: маслаҳат бор ва артистнинг ғояси бор. Менторнинг фикри бошқача бўлгани учунгина уни ўзгартиришга мажбур эмассиз. Бу жуда гўзал тарзда тақдим этилди ва айтилди. Ўша пайтда мен Қозоғистонда сизга айтилган нарсани ҳамиша ҳам эшитиш шарт эмаслигини англадим. Сиз ҳақиқатан ҳам ишонган нарсаларда ўз нуқтаи назарингизни ҳимоя қила оласиз ва катта эҳтимол билан бу иш беради.
«Half-Blood» қўшиғи билан шундай бўлди. Уни қилаётганимда шубҳалар кўп эди. Албом устида тиришиб ўтирганимда, менторларимиздан бири: «Агар у сенга ҳеч нарса бермаса, портлаб кетмаса, нима қиласан?» деб сўрагани яхши ёдимда. Мен унга қараб: «У портламай қолиши мумкин эмас», дедим. Мен айнан «Half-Blood»га шунчалик ишонардим. Ҳатто унинг портламаслиги ҳақидаги фикр ҳам мени қўрқитмади. Бу умуман нимани англатади? Биллионлаб кўришлар, Billboard Chart’га киришми?
Менга бундай натижа керак эмас эди.
Мен ғоямнинг — мусиқадан тортиб видеогача — ишлаётганини кўришни хоҳлардим.
«Home» муваффақияти тасодиф эмаслигини ва менда ҳисоблаб чиқилган тизим борлигини кўрмоқчи эдим, «Half-Blood» эса муаллиф сифатида буни менга исботлади. (Трек чиққандан сўнг Моя волна тавсиялари орқали Yandex Music’да зудлик билан вирусдай тарқалиб кетди, бунинг шарофати билан Laylo UCHQUN плейлистига кирди.)
— Шундай бўлиб қолади. Ўзим ҳақимда: «Йўқ, мен фақат ижтимоий муаммолар ҳақида қўшиқлар чиқараман», дея олмайман. Бундай ният йўқ. Эҳтимол, ҳозир наинотки шундай даврдир. Шу билан бирга, барча ижтимоий ижод шундай бўлиши керак деб ҳисобламайман. Туйғулар ҳақида ёзилган ажойиб асарлар бор ва улар ҳали ҳам гўзал, талабгир ва ҳ.к.
Олдинда нима ҳақида ёзишимни ўзим ҳам билмайман. Афсуски, ижод мендан қандай бўлишини сўраб ўтирмайди. Одатда бошингизга бир нарса тушади ва ғоя моддий шакл олиши учун нима қилиш кераклигини ҳал қилишга мажбур бўласиз. Ғоя сизнинг хоҳишингиздан қатъи назар келади.
— Ҳа, албатта, синестезия каби ҳодиса сабабли бу менга жуда яқин. Бу сезги ва қабул қилиш аъзоларингиз ўзаро боғлиқ бўлган ҳолатдир. Менинг ҳолатимда бу шундай ишлайди: мен мусиқани аввал миямда кўраман ва шундан кейингина уни янграта оламан. Ёки аксинча: агар аввал куйни эшитсам, кейин чизиш керак бўлган тасвир келади. Бу иккала томонга ҳам ишлайди, шунинг учун бирини бошқасидан ажрата олмайман.
Визуални яратишга ҳаммасини катта продакшн-студияларга топширганимдан кўра анча кўп вақт кетса-да, хаёлимда ғоя шунчалик аниқ бўлса, вақт ажратиб, ҳаммасини ўзим қилганим маъқул. Барбир кутишга, компромиссга боришга тўғри келади. Бу энди менинг ғоям эмас, балки коллаборация бўлиб қолади.
— Қайсидир вазиятларга дуч келганимда ёки баъзи одамларни кўрганимда, уларни бошқа шаклда қабул қилишим мумкин. Ўзига хос муҳити бўлган муайян жойларда бўлиб қолсам, уни бирор физик ҳодиса сифатида талқин қила оламан.
Масалан, яқинда Тошкентдаги кореялик мусиқа фестивалига бордик ва у ерда одамлар шунчалик кўп эдики, менда худди марварид мунчоқлар уюми устида тургандек ҳиссиёт, кўз олдимда аниқ тасвир пайдо бўлди. Бу анча нотипик қабул қилиш, катта эҳтимол билан, бу ҳам синестезия билан боғлиқ. Шунчаки маиший планда, агар ундан кейин ҳеч нарса яратмасангиз, буни ҳис қилиш анча ғалати. Ундан қизиқарли метафора сифатида фойдаланиш мумкин.
— Сунъий интеллект бўйича насиҳат ўқимайман. Фойдаланишни хоҳлаганлар фойдаланиши мумкин.
Менинг ҳолатимда, агар санъат яратиш учун СИдан фойдалана бошласангиз, ўзингизни энг асосий нарсадан — жараён завқидан маҳрум қиласиз. Чунқи СИ жуда тез, осон ва тўсиқларсиз натижа беради. Агар, албатта, генерациялар сонини ижоднинг мураккаб йўли деб атамасак... Бундай ижоднинг қиймати пасая бошлайдигандек туюлади.
Албатта, генерация қилинган, зўр туюладиган ишлар бор, лекин қанчалик худбинлик бўлиб эшитилмасин, мен мусиқа билан шуғулланаман, чунки у мени қувонтиради. Ҳатто визуал қисмни яратиш ҳам менга завқ бағишлайди. Шу билан бирга, СИга ҳақиқатан ҳам мурожаат қилиш мумкин бўлган вазиятлар мавжуд.
Масалан, яратувчилик ресурсингизни фақат оператив, ташкилий фаолиятга сарфлайдиган зерикарли таскларни топшириш учун. Қўлда қилиш ўрнига, йўлакчадан ўзимга ёққан бирор товушни тортиб олгим келганида, СИ-плагинларидан фойдаланаман. Ёки аллақачон мавжуд бўлган йўлакчанинг янграшини бироз ўзгартириш учун, лекин топа олмаётган бирор специфик товуш керак бўлганда. Бундай йўсинда СИни жалб қилишим мумкин, лекин у мен учун ғоялар генерация қилиши учун эмас.
— Ҳозирги вақтда электрон мусиқага жуда шўнғиб кетганман дея олмайман — мени, аксинча, жонли мусиқа дунёси олиб кетди. Албомим ҳам қисман электрон йўналишда ёзилган бўлса-да, гуруҳ билан у ердаги қўшиқларни айнан live-форматга мослаб тўлиқ қайта ишлаяпмиз. Менга ҳар бир чиқиш олдингисидан фарқ қилиши ёқади, чунки сиз энди шунчаки софтда ишламайсиз, балки майдончада йиғиласиз, музыкантлар билан тажриба ўтказасиз, трекни ўзгартирасиз, уни мослаштирасиз.
Менинг чиқишим жуда жонли бўлиши режалаштирилмоқда: торли созлар, флейта бўлади... Тўпламда бу чолғулар ёзувда йўқ, лекин таркибимизга қайси музыкантлар қўшилишни хоҳлашига қараб — ҳар сафар янгиларини қўшиш биз учун шунчаки мароқли.
Электрон мусиқадаги келажак режаларига келсак, билмайман. Агар миямда электрон мусиқадек янграйдиган ғоя туғилса, мен ҳам бу дунёга учиб киришим эҳтимолдан ҳоли эмас.
Мен — ўз ғояларимнинг асирасиман. Улар хаёлимга келмагунича, мен ҳатто бу йўналишда ўйлашни ҳам бошлай олмайман.
— Ҳа, шундай артистлар бор. Тўғрисини айтсам, мен OnBr гуруҳи билан бирга шундай фитни ёзиб бўлдим. Жамоатчиликка бир нарсани тақдим этишимизга кўп вақт қолмагани эҳтимолдан холи эмас. Йигитлар менга twenty one pilots’ни эслатади, лекин драмасиз. OnBr жуда меҳрибон, уларда нур кўп ва шу билан бирга улар жуда иқтидорли ва ўзига хос. Руҳан улар менга ҳаммадан кўра кўпроқ мос келади, биз бир хил юлдуз чангидан яратилганмиз.
Менга Saya Musa жуда ёқади. У жуда ўзига хос, ноодатий ва унда шундай шаманча энергетика бор. Бу ҳам менга яқин, чунки мен ҳамиша ўзимни ердан анча узилгандек ҳис қилганман. Яна менга Rishat’нинг охирги ҳаракат вектори ёқади — сонграйтер пайдо бўлиши билан жуда зўр треклар чиқа бошлади. Унинг перформатив фазилатлари ва кучли муаллифлик базаси биргаликда уни жуда кучли артистга айлантирадиган қудратли синергияни ҳосил қилди.

