“Иşга кириşнинг Жекпотъи бор” – Қумқöрğонда мактаб директори фарроşлик уçун $ 2 000 пора сöради
Сурхондарё вилоятининг Қумқöрğон туманидаги 83-сонли мактаб директори фарроş сифатида 0,5 şтат бирлигида иşга қабул қилиş уçун 1 500 доллар пора талаб қилган. У агар яна 0,25 şтат бирлиги оçиб, қöşиб берадиган бöлса, “нарх” 2 000 доллар бöлиşини билдирган. Директор ундан иş сöраб келган аёлдан 1 900 доллар ҳамда 1,2 млн сöм пулни пора тариқасида олган вақтида тезкор тадбирда уşланган.

“Ишга киришнинг Жекпот'и бор” – Қумқўрғонда мактаб директори фаррошлик учун $2 000 пора сўради
Қумқўрғонда фаррошликка ишга қабул қилиш эвазига пора олган мактаб директори жиноий жазога тортилди.
Суд ҳукмида келтирилишича, 40 ёшли С.К. (аёл) Қумқўрғон туманидаги 83-сонли мактаб директори лавозимида ишлаб келган. У иш сўраб келган Л.T.dan мактабга 0,5 штат бирлигида фаррош сифатида ишга қабул қилиш эвазига 1 500 доллар талаб қилган.
Шунингдек, Қумқўрғон тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими мансабдор шахслари орқали яна 0,25 штат бирлиги очиб, қўшиб бериши мумкинлигини, бунинг учун бўлим мансабдор шахсларига 400-500 доллар пора берилиши лозимлигини айтган.
Шу тариқа, директор Л.T.dan 0.75 штат бирлигида фаррошликка ишга қабул қилиш учун 2 минг доллар сўраган. Келишилган пулни 1 900 доллар ва 1,2 млн сўм кўринишида олган вақтида тезкор тадбирда ушланган.
С.К. судда айбига иқрор бўлган ҳамда қилмишига пушаймонлик билдириб, суддан енгиллик сўраган.
Судда жабрланувчи Л.T.ning ҳам кўрсатмаси тингланган.
Директорга ишга киришим кераклигини, лекин дипломим йўқлигини билдирдим. С.К. ишга олишини, лекин ишга олиш ўзидан-ўзи бўлмаслигини, жекпоти борлигини айтди. Фаррош сифатида ишга олиш учун 2 000 доллар атрофида пул кетишини маълум қилди
Мактаб директорининг айби гувоҳлар кўрсатмаси ҳамда бошқа далиллар билан ўз тасдиғини топган.
ЖИБ Қумқўрғон туман судининг 2026-йил 11-сентабрдаги ҳукми билан С.К. Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) 1-қисми ҳамда 28,211-моддаси (пора бериш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилишда айбли деб топилган. Унга 1,5 йил муддатга давлат иштирокидаги ташкилотларда мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган вазифаларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 3 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланган.
С.K.ga кафе, бар, ресторанларга бормаслик ҳамда бошқа оммавий тадбирларда иштирок этмаслик, рухсациз Сурхондарё вилояти ҳудудидан чиқмаслик мажбуриятлари юклатилган.

