ҲУМО ва Алипай+ Ўзбекистон бўйлаб фойдаланувчилар учун глобал тўлов имкониятларини тақдим этмоқда
Эндиликда Ўзбекистондаги тадбиркорлар хорижий истеъмолчилардан трансчегаравий ҚР-тўловларни қабул қилишлари мумкин. Бу аввал тузилган ҳамкорлик келишуви доирасида амалга оширилмоқда, мазкур келишув эса маҳаллий фойдаланувчиларга бутун дунё бўйлаб тўловларни амалга ошириш имконини беради.

ҲУМО ва Алипай+ Ўзбекистонда глобал тўлов имкониятларини жорий этди
Ўзбекистонлик тадбиркорлар эндиликда хорижий мижозлардан трансчегаравий ҚР-тўловларни қабул қилишлари мумкин. Бу имконият аввал тузилган ҳамкорлик келишуви доирасида амалга оширилмоқда, бу келишув маҳаллий фойдаланувчиларга бутун дунё бўйлаб тўловларни амалга ошириш имконини беради.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки кўмагида ташкил этилган Силк Роад Финансе & Течнологй Форум 2026 доирасида Ўзбекистоннинг миллий тўлов тизими ҲУМО ва Ант Интернатионал компаниясининг электрон ҳамёнлар учун ягона тўлов шлюзи Алипай+ ҲУМО тўлов инфратузилмасида Алипай+ тизимининг ишга туширилганини эълон қилди. Бу маҳаллий тўлов тизимларини глобал савдо имкониятлари билан боғлашга хизмат қилади.
Ишга тушириш маросимида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси биринчи ўринбосари Нодирбек Сайдуллаев, Ант Интернатионал президенти Пенг Янг ҳамда ҲУМО бошқаруви раиси Александр Сотников иштирок этишди.
Алипай+ га уланган халқаро электрон ҳамёнлар ва банк иловалари фойдаланувчилари эндиликда Ўзбекистонда ҚР-тўловларни амалга оширишлари мумкин. Маҳаллий тадбиркорлар эса қўшимча созламаларсиз хорижий сайёҳлардан тўловларни қабул қила оладилар. Бу мамлакатга туристлар ва тижорат оқими ортиб бораётган шароитда янги мижозларни жалб қилиш имкониятларини кенгайтиради. Сайёҳлар ўзларига одатланган илова орқали, янги тўлов воситасига ўтмасдан тўлов қилишлари мумкинлиги уларнинг дуч келадиган тўсиқларидан бирини бартараф этади ва мамлакат тўлов инфратузилмасини хорижий меҳмонлар учун янада қулай қилади.
Алипай+ ва ҲУМО ўртасидаги ҳамкорлик 2025-йил октабр ойида бошланган эди. Дастлаб, ҲУМО карта эгалари Алипай+ нинг тадбиркорлар учун мўлжалланган глобал экотизими доирасида ўзлари фойдаланадиган банк иловалари орқали Ўзбекистон ташқарисида тўловларни амалга ошириш имкониятига эга бўлишган эди. Эндиликда ҳамкорлик Алипай+ халқаро ҳамкорларининг электрон ҳамёнлари фойдаланувчиларини ҳам қамраб олади: улар УзҚР орқали ҲУМО тўлов инфратузилмасидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистонда харидларни амалга оширишлари мумкин.
"Замонавий тўлов бозорини энди фақат миллий чегаралар доирасида кўриб чиқиб бўлмайди. Одамлар саёҳат қилмоқда, компаниялар янги бозорларга чиқмоқда, мамлакатлар ўртасидаги савдо ва сайёҳлик оқимлари эса ўсишда давом этмоқда. Шунга мос равишда тўлов инфратузилмаси ҳам ривожланиши керак. ҲУМО учун халқаро мослик ривожланишнинг асосий йўналишларидан бирига айланмоқда. Бизнинг мақсадимиз - замонавий тўлов имкониятларини ҳам чет элга сафар қилаётган Ўзбекистон фуқаролари, ҳам мамлакатимиз меҳмонлари учун янада қулай ва оммабоп қилиш", — дейилади хабарда.

