Дунё

“Ҳужумга жавоб қайтардик”: Зеленский украиналик ҳакерлар Россия ФВВнинг огоҳлантириш тизимини бузганини тасдиқлади

Аввал Украинанинг ҳаво ҳужумидан огоҳлантириш иловаси бузилиб, аҳолига ядровий хавф ҳақида сохта хабарлар юборилганди. Орадан кўп ўтмай, Россияда ҳам шундай ҳолат кузатилди.

“Ҳужумга жавоб қайтардик”: Зеленский украиналик ҳакерлар Россия ФВВнинг огоҳлантириш тизимини бузганини тасдиқлади

Украина президенти Владимир Зеленский украиналик ҳакерлар Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг (ФВВ) хавф-хатарлар ҳақида огоҳлантирувчи мобил иловасига киберҳужум қилганини тасдиқлади.

Зеленский Американинг ПБС Невс телеканалига берган интервюсида бу ҳужум Украинанинг “Ҳаво тревогаси” огоҳлантириш тизими бузилганига жавоб бўлганини айтди.

“Биз шунчаки ҳужумга жавоб қайтардик”, — деди Украина президенти.

Зеленскийнинг айтишича, Россия ҳакерлари Украинанинг банк, пенсия, ижтимоий ёрдам ва аҳолига хизмат кўрсатувчи бошқа тизимларига мунтазам равишда киберҳужумлар уюштириб келмоқда. “Ҳаво тревогаси” иловасининг бузилиши ҳам юзлаб, ҳатто минглаб шундай ҳужумлардан бири бўлган.

1-ноябр оқшомида Украинанинг “Ҳаво тревогаси” иловасига бузиб кирилган. Фойдаланувчиларга радиация ва кимёвий хавф, кўча жанглари бошланиши ҳақида сохта огоҳлантиришлар юборилган.

Шунингдек, рус тилида “Салом! Ҳозир бутун Украина бўйлаб ядровий хавф ҳақида огоҳлантириш берилади! Хавотир олманг, ъОрешникъ учиб келяпти!” деган хабар тарқатилган.

2-ноябрга ўтар кечаси эса Россия ФВВнинг мобил иловаси ҳам киберҳужумга учради. Унинг фойдаланувчиларига мамлакатнинг “барча ҳудудлари томон ядровий каллаклар учирилгани” ҳақида сохта огоҳлантиришлар юборилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.