Россия ФВВ иловаси «ядровий ҳужум» ҳақида сохта хабар тарқатди
Россия ва Украинада аҳолини хавф-хатарлардан огоҳлантирувçи мобил иловалар киберҳужумга уçради. Фойдаланувçиларга Россия томон ядровий каллаклар уçирилгани, Украинада эса радиациявий ва кимёвий хавф юзага келгани ҳақида сохта хабарлар юборилди. Илова иşлаб çиқувçилари ва икки мамлакатнинг тегиşли идоралари ҳодиса юзасидан баёнот берди.

Россия ФВВ иловаси «ядровий ҳужум» ҳақида сохта хабар тарқатди
ДВ хабарига кўра, 1-ноябр, якшанба куни кечқурун Украинада аҳолини таҳдидлардан огоҳлантириш учун ишлатиладиган расмий «Ҳаво тревогаси» иловаси киберҳужумга учраган. Шундан сўнг фойдаланувчиларга радиациявий ва кимёвий хавф ҳақида ёлғон билдиришномалар кела бошлаган. Шунингдек, Киевда кўча жанглари хавфи ҳақида ҳам хабарлар тарқатилган.
Ҳодисага биринчилардан бўлиб Украина ҳаво кучлари муносабат билдирди. Ҳарбийлар илова эҳтимол «душман таъсири»га учраганини айтиб, ҳеч қандай радиация хавфи йўқлигини таъкидлади.
Украина Фавқулодда вазиятлар давлат хизмати эса умумдавлат огоҳлантириш тизими одатдаги тартибда ишлаётганини маълум қилди. Идорага кўра, таҳдидлар ҳақидаги барча сигналлар вилоят маъмуриятларига ҳамда кўчалардаги огоҳлантириш тизимларига узатилмоқда.
Кейинроқ илова ишлаб чиқувчилари ҳам тизимга рухсациз кирилганини тасдиқлади.
«Бугун бегона шахслар илова фаолиятига рухсациз аралашди. Биз пуш-билдиришномаларни ўчирдик ва илова ишини вақтинча тўхтатдик», - дейилади уларнинг Телеграм орқали эълон қилган баёнотида.
Ишлаб чиқувчилар фойдаланувчиларни шубҳали билдиришномалардаги ҳаволаларга ўтмасликка чақирди.
2-ноябрга ўтар кечаси жамоа киберҳужумдан кейин хизмат фаолияти босқичма-босқич тикланаётганини хабар қилди. Фойдаланувчилар яна ҳаво ҳужуми хавфи ҳақида огоҳлантиришлар ола бошлаган, бироқ айрим функсиялар вақтинча ишламаётган эди.
Жамоа илова фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини сақламаслигини ҳам таъкидлади. Уларнинг билдиришича, киберҳимояни кучайтириш учун қўшимча чоралар жорий этилмоқда.
Деярли айни пайтда Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳам ўз мобил иловаси «кенг кўламли киберҳужум»га учраганини маълум қилди.
Вазирлик баёнотига кўра, ҳужумчилар илова орқали фойдаланувчиларга Россия томон гўёки ядровий жанговар каллаклар учирилгани ҳақида ёлғон хабарлар юборган.
Россия ФВВ мутахассислар тизимдаги заифликни бартараф этиш ва хизматнинг одатдаги фаолиятини тиклаш устида ишлаётганини билдирди.

