Ҳуавеи уч букланадиган илк смартфонини тақдим этди
Хитойнинг Ҳуавеи технология корпорацияси янги флагман - Мате ХТ2 смартфонини намойиш қилди. Бу компаниянинг уч қисмдан иборат биринчи буклама телефонидир.

Ҳуавеи ўзининг илк уч букланадиган смартфонини намойиш этди
Тўлиқ очилганда Мате ХТ2 ўлчами билан планшетга яқинлашади — унинг диагонали 10,2 дюймни (25 см дан ортиқ) ташкил этади. Компания, шунингдек, янги смартфонда ўзининг илғор Кирин 9050 Про чипи ишлатилганини қайд этди.
Мате ХТ2 нархи 20 минг юандан (деярли 3 минг доллар) бошланади, энг қиммат версияси эса 25 минг юанга (3,73 минг доллар) баҳоланган. Смартфон сотуви 12-сентабрдан бошланади.
Ҳозирга қадар уч букланадиган смартфонни фақат Жанубий Кореянинг Самсунг компанияси ишлаб чиқарган эди. У қурилмани 2025-йил декабрида тақдим этган, бироқ кўп ўтмай сотувларни тўхтатган. Айни вақтда Самсунг букланадиган смартфонлар бозорида етакчилик қилмоқда. Соунтерпоинт тадқиқот компанияси ҳисоб-китобларига кўра, 2025-йилда унинг бозор улуши 40 фоизни, иккинчи ўриндаги Ҳуавеиъники эса 30 фоизни ташкил қилган.
Сўнгги пайтларда премиум тоифадаги буклама телефонларга талаб ортиб бормоқда. Омдиа компанияси прогнозига кўра, 2028-йилга бориб уларнинг сотуви 2025-йилга нисбатан икки бараварга ошиб, 36 миллион донага етади.
7-сентабр куни Хитойнинг яна бир компанияси — Хиаоми ҳам ўзининг янги флагман буклама смартфонини тақдим этиши кутилмоқда. Шунингдек, 9-сентабр куни бўлиб ўтадиган тақдимотда Аппле ҳам ўзининг буклама смартфонини намойиш этиши тахмин қилинмоқда.

