Технология

Аппле букланадиган иПҳоне нархи қанча бўлишини маълум қилди

Аппле букланадиган иПҳоне нархи қанчага тушишини маълум қилди

Аппле ўзининг илк букланадиган смартфонини 9-сентябр куни бўлиб ўтадиган тақдимотда намойиш этишни режалаштирмоқда. Янги қурилма тақдимотидаги асосий муҳокама мавзуларидан бири унинг нархи бўлиши айтилмоқда. Қайд этилишича, Аппле ушбу моделнинг бошланғич нархини 2099 доллардан 2299 долларгача бўлган оралиқда белгилайди.

Смартфоннинг юқори техник кўрсаткичларга эга варианти бундан ҳам қимматроқ бўлиши мумкин. Хитой ОАВ маълумотларига кўра, 2 ТБ ички хотирага эга иПҳоне Ултра модели тахминан 3000 доллардан юқори нархда сотилиши кутилмоқда.

Янги иПҳоне нархининг юқорилигига нафақат букланадиган конструксия, балки смартфон бутловчи қисмларининг умумий қимматлашуви ҳам таъсир қилган. Мутахассислар ҳисоб-китобига кўра, 256 ГБ сиғимли стандарт хотира модулининг нархи ўтган йилга нисбатан қарийб 400 фоизга ошган.

Хотира ва бошқа бутловчи қисмлар қимматлашгани сабабли янги смартфонлар компонентларининг умумий таннархи 10–20 фоизга ошиши мумкин. Компания оддий моделларнинг нархини кескин кўтармаслик учун қўшимча харажатларнинг бир қисмини ўз зиммасига олиши тахмин қилинмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.