Аппле олтита янги иПҳоне моделини тақдим этишга тайёрланмоқда
Аппле бир вақтнинг ўзида олтита янги иПҳоне, жумладан, ҳамёнбоп моделни ҳам тақдим этишга тайёрланмоқда.

Аппле компанияси олтита янги иПҳоне моделини тақдим этишга ҳозирлик кўрмоқда.
Масворлд нашри иОС 27 бета 5 версиясида жами олтита янги иПҳоне ҳақида маълумотлар борлигини аниқлади. Улар орасида узоқ вақтдан бери янгилик бўлмаган ҳамёнбоп иПҳоне 18э ҳам мавжуд.
Аккумуляторлар ва Баттерй Интеллигенсе билан боғлиқ тизим файлларида қуйидаги моделларга ишоралар топилди:
Миш-мишларга кўра, бу йил Аппле смартфонларни тақдим этиш стратегиясини ўзгартиради: флагманлар сентябрда, базавий моделлар ва иПҳоне Аир 2 эса 2027-йилнинг баҳорида намойиш этилади.
Ушбу туркумдаги энг кутилган модел иПҳоне Ултра ҳисобланади. Купертиноликлар илк букланадиган смартфонининг номи ҳали тасдиқланмаган бўлса-да, Блоомберг мухбири Марк Гурман маълумотларига кўра, компания ичида уни айнан шундай аташади.
Қурилманинг ички дисплей диагонали қарийб 7,8 дюймни ташкил этади, бу деярли иПад мини билан бир хил. Таққослаш учун: иПҳоне 17 Про Махъда бу кўрсаткич 6,9 дюйм. Янги қурилмадаги катта экраннинг афзаллигини кўрсатиш учун Аппле бир вақтнинг ўзида иккита иловани ишга тушириш имкониятини қўшади.
Афтидан, иПҳоне Ултра А20 чипи, 12 ГБ оператив хотира ва фавқулодда алоқа учун сунъий йўлдош модемига эга бўлади. Асосий камералар тизими иккита – кенг бурчакли ва ўта кенг бурчакли модуллардан иборат бўлади.
Смартфон сиғими 1921 ва 2962 мА·с бўлган иккита аккумулятор билан жиҳозланади, бу умумий ҳисобда 4883 мА·с ни ташкил этади.

