Ҳомиладорлик ва касаллик нафақалари “Барака” картасига ўтказилади

Ҳомиладорлик ва касаллик нафақалари энди "Барака" картасига о'тказилади
О'збекистонда жорий қилинган янги тартибга ко'ра, ҳомиладорлик ва туг'иш, шунингдек, вақтинча меҳнатга лаёқацизлик нафақалари "Барака" ижтимоий картасига о'тказилади. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ма'лум қилди.
Қайд этилишича, бу тартиб фуқароларга ижтимоий суг'урта бо'йича то'ловларни янада қулай, тезкор ва ортиқча оворагарчиликларсиз олиш имконини беради. Агар фуқарода "Барака" ижтимоий картаси мавжуд бо'лса, тайинланган нафақа маблаг'лари ҳеч қандай қо'шимча ариза ёки мурожаат талаб қилинмаган ҳолда автоматик равишда ушбу картага о'тказилади. Бунда фуқаронинг банкка бориши, алоҳида ҳисоб рақами очиши ёки нафақа маблаг'ларини олиш учун қо'шимча ҳужжатлар тақдим этиши шарт эмас.
**"Барака" картаси бо'лмаса-чи?**
Агар фуқарода "Барака" ижтимоий картаси мавжуд бо'лмаса, нафақа тайинлангач, "Барака" мобил иловаси орқали фуқаро учун виртуал ижтимоий карта автоматик тарзда очилади. Тайинланган нафақа маблаг'лари ушбу виртуал картага о'тказиб берилади. Виртуал ижтимоий картага эга бо'лиш учун банкка бориш ёки алоҳида мурожаат қилиш шарт эмас. Фуқаро барча зарур ма'лумотларни "Барака" мобил иловаси орқали ко'риши мумкин.
**Нафақа маблаг'ларини қандай текшириш мумкин?**
Нафақа тайинлангач, фуқаро "Барака" мобил иловасига кириб, о'зининг виртуал ижтимоий картаси ҳамда унга келиб тушган маблаг'лар ҳақидаги ма'лумотларни ко'риши мумкин. Шунингдек, илова орқали карта ва то'ловлар билан бог'лиқ зарур ма'лумотларни кузатиб бориш имконияти мавжуд. Шу сабабли ҳомиладорлик ва туг'иш ёки вақтинча меҳнатга лаёқацизлик нафақаси тайинланган фуқароларга "Барака" мобил иловасини юклаб олиш ва ундаги ма'лумотларни мунтазам текшириб бориш тавсия этилади.
**Янги тартибнинг афзалликлари**
Мазкур тизим, аввало, нафақа олиш жараёнини соддалаштиришга қаратилган. Фуқаронинг нафақа олиш учун қо'шимча мурожаат қилиши, банкка бориши ёки алоҳида карта очиш билан бог'лиқ ортиқча жараёнлардан о'тиши талаб этилмайди. То'ловларнинг электрон шаклда амалга оширилиши нафақа маблаг'ларини фуқароларга қулай ва шаффоф тарзда етказиб бериш имконини яратади.
Шунингдек, "Барака" ижтимоий картаси орқали нафақа маблаг'ларини олиш фуқароларнинг то'ловлар ҳақидаги ма'лумотлардан тезкор фойдаланишини та'минлайди.
Мазкур тартиб давлат ижтимоий суг'уртаси тизимини рақамлаштириш, хизмат ко'рсатиш жараёнларини соддалаштириш ва фуқароларга ко'рсатилаётган ижтимоий хизматлар сифатини оширишга хизмат қилади.
Вазирликнинг билдиришича, жисмоний пластик карта керак бо'лса, "Барака" мобил иловаси орқали буюртма бериш мумкин. Касаллик нафақаси тайинланган фуқароларга "Барака" ижтимоий картаси бепул расмийлаштириб берилади.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги нафақа тайинланганини аниқлаш, қачон то'ланиши ёки касаллик нафақалари миқдори билан қизиққан фуқаролар 1070 ишонч рақамига қо'нг'ироқ қилиб, ёки маҳаллага бириктирилган "Инсон" ижтимоий хизматлар марказининг То'ловлар шо'басига мурожаат қилиш мумкинлигини билдирди.

