Фидо Бизнес УЗСАРД миллий кредит карталарини жорий этиш учун технологик асос яратди
Фидо Бизнес ва УЗСАРД ҳамкорлигида Ўзбекистондаги илк миллий кредит карталарини жорий этиш учун технологик инфратузилма яратилди. Лойиҳа доирасида янги карта маҳсулотини банк тизимида тўлиқ қўллаб-қувватлаш имконини берувчи ечим ишлаб чиқилди.

Фидо Бизнес УЗСАРД миллий кредит карталарини жорий этиш учун технологик пойдевор яратди.
Ушбу лойиҳа Фидо Бизнеснинг технологик ечимлари ва УЗСАРД миллий тўлов тизимининг имкониятларини ўзида мужассам этди. Компания лойиҳа доирасида Интеграциялашган автоматлаштирилган банк тизими (ИАБТ)да янги карта маҳсулотининг тўлиқ ҳаёт сиклини қўллаб-қувватлашни таъминлади. Бу жараён кредит картасини очиш ва кредит лимитини бошқаришдан тортиб, операцияларни ҳисобга олиш ва кредит қарздорлигини юритишгача бўлган барча босқичларни қамраб олиб, маҳсулотни банк тизимида қўллаб-қувватлаш учун технологик асос яратди.
Биринчи миллий кредит карталарининг ишга туширилиши банк хизматларини ривожлантиришда муҳим қадам бўлди. Эндиликда банк мижозлари имтиёзли давр мобайнида қарздорликни тўлиқ сўндирган тақдирда фоизлар ҳисобланмайдиган кредит лимити орқали товар ва хизматлар учун тўловларни амалга ошириш имкониятига эга бўлдилар.
Кредит картаси – бу мураккаб банк маҳсулоти бўлиб, унинг тўлиқ ишлаши учун карта процессинг тизими, ИАБТ, кредит ҳисоби, скоринг механизмлари, қарздорликни бошқариш ва кредит бозори ташқи инфратузилмасининг ўзаро интеграциялашган ишлаши зарур.
УЗСАРД кредит маҳсулотларини ривожлантириш бўйича директор Рустам Шамурадовнинг таъкидлашича: “Биринчи миллий кредит карталарининг ишга туширилиши УЗСАРД тўлов инфратузилмасини ривожлантиришдаги муҳим босқичдир. Биз банкларга жаҳоннинг илғор амалиётларига мос замонавий карта ечимларини, фойдаланувчиларга эса кундалик ҳисоб-китоблар учун қулай ва тушунарли молиявий маҳсулотни таклиф этишга интиламиз. УЗСАРД кредит карталарининг пайдо бўлиши Ўзбекистонда нақдсиз тўловлар ривожига ҳамда замонавий молиявий хизматлар оммабоплигини янада оширишга янги туртки беради, деб ишонамиз”.
Лойиҳа доирасида Фидо Бизнес ИАБТда янги карта маҳсулотини комплекс қўллаб-қувватлашни амалга оширди. Бу жараён кредит карталарини очиш, кредит лимитларини бошқариш, УЗСАРД процессинг платформаси билан маълумот алмашиш, операцияларни автоматлаштирилган ҳисобга олиш, мижоз мажбуриятларини ҳисоблаш, қарздорликни юритиш, тўлов жадвалини шакллантириш ва тўловларни назорат қилишни ўз ичига олади. Бундай ечим банкка кредит картасининг бутун ҳаётий сикли – чиқарилишидан ва лимит белгиланишидан бошлаб операцияларни ҳисобга олиш ҳамда мижоз мажбуриятлари ёпилгунига қадар – ишончли технологик асос яратади.
Ечим архитектураси кредит карта маҳсулотини банкнинг ягона технологик муҳитда бошқариш имконини беради, ИАБТнинг амалдаги иш моделини сақлаб қолади ва кейинги босқичдаги кенгайиш учун асос яратади. Келгусида бу банкка кредит карта маҳсулотлари қаторини ривожлантириш, хизмат кўрсатиш параметрларини кенгайтириш ҳамда зарурат туғилганда процессинг инфратузилмаси билан янги интеграция ссенарийларини жорий этиш имконини беради.
Фидо Бизнес бош директори Фарида Дадажанова шундай деди: “Кредит картасини ишга тушириш – бу нафақат янги карта маҳсулотини чиқариш, балки кредит лимити, операциялар ҳисоби, процессинг маркази билан ўзаро ишлаш ҳамда карта ҳаётий сиклининг барча босқичларини қўллаб-қувватлайдиган банк инфратузилмасини комплекс модернизация қилишдир. Лойиҳа давомида биз банклар одатий бизнес-жараёнларини ўзгартирмасдан туриб янги маҳсулотни жорий эта олиши ва шу билан бирга карта бизнесини янада ривожлантириш учун ишончли технологик асосга эга бўлишига алоҳида эътибор қаратдик”.
Банклар учун кредит карталарини ишга тушириш чакана маҳсулотлар қаторини кенгайтириш, қўшимча даромад манбаларини яратиш ҳамда бозордаги рақобатбардошликни ошириш имконини беради. Бунда муҳим жиҳат нафақат янги карта маҳсулотини чиқариш, балки кредит маҳсулоти билан боғлиқ барча жараёнларнинг барқарор ишлашини таъминлайдиган ва кредит карта маҳсулотлари қаторини келгусида кенгайтириш учун мустаҳкам технологик пойдевор яратадиган инфратузилмани шакллантиришдир.
Лойиҳанинг амалий натижаси сифатида маҳсулот биринчи ҳамкор банк – МКБАНКда ишга туширилди. 25-июндан бошлаб УЗСАРД кредит картасини банкнинг барча хизмат кўрсатиш марказлари ва офисларида расмийлаштириш мумкин.
Биринчи миллий кредит карталарининг жорий этилиши Ўзбекистон тўлов инфратузилмасини ривожлантиришдаги муҳим босқич бўлди. Лойиҳа Фидо Бизнеснинг технологик экспертизаси ҳамда УЗСАРД имкониятларини бирлаштириб, мамлакат банк бозорида замонавий карта маҳсулотларини янада ривожлантириш учун мустаҳкам асос яратди.
Реклама ҳуқуқлари асосида.

