Ҳокимият Ботаника боғида сунъий кўл яратилиши тафсилотларини маълум қилди. Видео

Ҳокимият Ботаника боғида сунъий кўл ташкил этилиши тафсилотларини маълум қилди. Видео
Юнусобод тумани ҳокимлиги аввалроқ ер ишлари олиб борилган Ботаника боғи ҳудудида сунъий сув ҳавзаси қандай ташкил этилаётгани ҳақида гапириб берди.
Туман маъмурияти боғ ҳудудида дарахтлар кесилаётгани ва қурилиш бошлангани ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди. Уларнинг маълумотларига кўра, ушбу ҳудудда дарахтлар кесилмаяпти.
Ҳозирда бу ерда сунъий кўл барпо этиш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Унинг майдони 0,5 гектарни, сув ҳажми эса 10 минг куб метрни ташкил этади. Шунингдек, узунлиги 1,2 километр бўлган велосипед ва пиёдалар йўлагини қуриш кўзда тутилган.
Бундан ташқари, ҳудудда қўшимча 180 туп дарахт экиш режалаштирилган. Ҳокимлик тушунтиришича, сув ҳавзаси ташриф буюрувчиларнинг дам олиши учун шароитларни яхшилаш ва дарахтлар учун зарур бўлган намликни ошириш мақсадида ташкил этилмоқда.

