Дунё

Ҳиндистонда юк машинаси зиёратчиларга бориб урилиши оқибатида 15 киши ҳалок бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, гуруч ортилган юк машинаси тик қияликда бошқарувни йўқотган.

Ҳиндистонда юк машинаси зиёратчиларга бориб урилиши оқибатида 15 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистоннинг Гвалиор шаҳридаги Шитла Мата ибодатхонаси яқинида юк машинаси бошқарувни йўқотиб, зиёратчиларга урилиши оқибатида 15 киши ҳалок бўлди, деб хабар берди Полиция 29 киши жароҳатланганини маълум қилди.

Воқеа 18-октабр куни маҳаллий вақт билан соат 01:30 да содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, гуруч ортилган юк машинаси тик қияликда бошқарувни йўқотган.

Юк машинаси полиция тўсиқларини бузиб ўтиб, зиёратчиларни уриб юборган, сўнгра ибодатхона девори ва дарвозасига бориб урилган. Полициянинг маълум қилишича, камида беш кишининг аҳволи оғир.

«Бу йўлда тўсиқ ва полиция назорат-ўтказиш пункти мавжуд эди. Транспорт воситаси у ерга қандай кириб келганини тергов аниқлайди», - деди Гвалиор округи маъмурияти раҳбари Ручика Чаухан.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, юк машинасида меёридан ортиқ юк ортилган бўлган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.