Ҳиндистонда саккиз ёшли бола синфхонада олта ёшли болани калтаклаганидан кейин ҳайрат ва ғазаб тўлқини кўтарилди
Оғир жароҳат олган қизнинг ҳаёти хавфдан холи, аммо у ҳужумдан кейин ҳамон руҳий жароҳат асоратида қолмоқда, деди унинг оиласи.

Индияда синфхонада саккиз ёшли бола олти ёшли қизни калтаклагани шов-шув ва ғазабга сабаб бўлди
Индия мактабидаги кузатув камерасининг саккиз ёшли бола олти ёшли қизни шафқатсизларча калтаклаётгани акс этган видеоси мамлакатни ларзага келтирди.
Оғир жароҳат олган қиз касалхонада соғаймоқда ва ҳозирда ҳаёти хавф остида эмас, бироқ унинг оиласи Ҳарьяна штатидаги бу ҳужумдан сўнг қизча ҳали ҳам руҳий жароҳат таъсирида эканини айтмоқда.
Полициянинг маълум қилишича, ҳолат юзасидан иш қўзғатилган ва саккиз ёшли бола вояга етмаган ҳуқуқбузарлар учун мўлжалланган муассасага юборилган, у ерда у психиатрик текширувдан ўтмоқда.
Полиция хабарига кўра, мактаб директори ва яна икки нафар ўқитувчи бепарволикда гумон қилиниб, вақтинча ишдан олинган.
Ҳодиса 28 октябрь куни шимолий Ҳарьяна штатининг Панчкула шаҳридаги давлат мактабида юз берган, аммо видеокузатув ёзувлари ижтимоий тармоқларда тарқалганидан сўнггина дам олиш кунлари жамоатчиликка маълум бўлди.
Боланинг бундай қилишига нима сабаб бўлгани номаълум.
Ушбу даҳшатли ҳужум бутун мамлакат бўйлаб шок уйғотди. Кўпчилик кичкина қизчанинг жароҳатлари ва бола томонидан кўрсатилган шафқатсизликдан қайғуда эканини билдирди.
Панчкула полицияси мулозими Адити Сингҳнинг айтишича, қизча касалхонада соғаймоқда, бола эса вояга етмаган ҳуқуқбузарлар муассасасига юборилган.
Полициянинг билдиришича, учинчи синфда ўқийдиган саккиз ёшли бола қизчага унинг отаси синфхонада кутаётганини айтган ва ўша ерда унга ҳужум қилган.
Болалар боғчасида ўқиши айтилган қизчанинг оиласи авторикша ҳайдовчиси уни олиб кетишга боргани, лекин топа олмаганини айтганидан сўнг мактабга келган.
"Дарслар тугаганидан кейин ҳам қизча топилмагач, биз уни излаб ичкарига кирдик. У ерда ҳеч ким унинг қаердалигини билмасди", деди қизнинг отаси BBC Punjabi хизматига.
Унинг айтишича, қизига ҳужум қилган бола қизчанинг юқори қаватдаги синфхонада эканини айтган ва ота оғир жароҳат олган фарзандини ўша ердан топган.
"Уни кўрганимда, додлаб юборарай дедим. Унинг аҳволини кўриб, қизимни ўлдириб қўйишибди деб ўйладим. Агар бола мактабда хавфсизликда бўлмаса, унда қаерда хавфсиз бўлади?"
Қизча аввал маҳаллий касалхонага олиб борилган, сўнг қўшни Чандигарҳ шаҳридаги кўп тармоқли PGIMER касалхонасига ўтказилган.
PGIMER баёнотида айтилишича, олти ёшли қиз "касалхонага оғир жароҳатлар билан олиб келинган".
Касалхонанинг маълум қилишича, унга турли соҳа мутахассисларидан иборат гуруҳ томонидан даво чоралари кўрилмоқда, улар қизнинг аҳволини синчковлик билан назорат қилмоқда ва барча зарур тиббий ёрдамни кўрсатмоқда.
"Бу кичкина қизча билан боғлиқ вазият жуда ташвишли. Биз унга керакли барча ёрдам ва тасалли билан бирга энг яхши тиббий ёрдам кўрсатилишини таъминламоқчимиз", дейилади баёнотда касалхона директори Вивек Лал сўзларидан иқтибос келтирилиб.
Шанба куни эълон қилинган видеобаёнотда полициянинг юқори лавозимли мулозими Адити Сингҳ мактаб раҳбариятига нисбатан "бепарволик" моддаси бўйича FIR (биринчи маълумот ҳисоботи) рўйхатга олингани ва иш бўйича тергов кетаётганини айтди.
"Бола Вояга етмаганлар одил судлов тўғрисидаги қонунга мувофиқ руҳий саломатлик мутахассислари томонидан текширилмоқда ва шунга қараб кейинги чоралар кўрилади", дея қўшимча қилди у.
Индия қонунчилигига кўра, саккиз ёшли бола жазоланиши или қамоққа юборилиши мумкин эмас, шу сабабли бола Вояга етмаганлар одил судлов кенгаши томонидан бошқариладиган кузатув марказига жойлаштирилди, деди полициянинг яна бир юқори лавозимли мулозими Амариндер Сингҳ.
Унинг қўшимча қилишича, вояга етмаганлар билан боғлиқ ишларда асосий эътибор қайта тарбиялаш ва психологик ёрдам кўрсатишга қаратилади.
Шу билан бирга, Ҳарьяна штати ҳукумати содир бўлган воқеани ва бу ишда бирор-бир бепарволикка йўл қўйилган-қўйилмаганини текшириш учун комиссия тузди.

