Дунё

Ҳиндистонда маймун 91 ёшли аёлнинг ўлимига сабабчи бўлди (видео)

Ҳиндистонда маймун 91 ёшли аёлнинг ўлимига сабаб бўлди (видео)

Ҳиндистоннинг Карнатака штатида 91 ёшли аёл ўз ҳовлисида маймун ҳужумига учраб, эртаси куни вафот этди, деб хабар берди НДТВ.

Воқеа Коппал шаҳрида содир бўлган. Ҳиндистонлик ёзувчи М.С. Савадаттининг рафиқаси Нажамунниса ҳовлисида юрган пайтда кутилмаганда унга маймун ташланган. Аёл йиқилиб тушган. Унинг қизи онасига ёрдам бериш учун шошилганида, маймун қизга ҳам ҳужум қилган.

Жабрланувчи хусусий клиникага олиб борилган. Дастлаб унинг аҳволи яхшилангани айтилган, бироқ эртаси куни соғлиғи ёмонлашган: аёлнинг юраги тўхтаб қолган.

Бу минтақада маймун ҳужуми оқибатида қайд этилган учинчи ўлим. 10-сентябр куни Алигарх шаҳрида 55 ёшли аёл маймунлардан қочишга уринаётиб томдан йиқилиб ҳалок бўлганди. 14-сентябр куни Шимла шаҳрида ҳам шунга ўхшаш фожиа юз берган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.