Ҳиндистонда ота ва ўғил жарликка қулади. Она уларнинг ортидан ўзини ташлади

Ҳиндистоннинг Маҳараштра штатидаги Деонай қишлоғида 21-август куни фожиали ҳодиса юз берди: иПҳоне сотиб олиш борасидаги келишмовчилик туфайли бир оиланинг уч аъзоси ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда туман раҳбари Винай Говда маълумотига таяниб Тҳе Ҳинду нашри хабар берди.
Воқеа тафсилотларига кўра, 18 ёшли Кунал Мурлидҳар Чандваде отасидан янги иПҳоне олиб беришни талаб қилган. Бироқ 48 ёшли отаси Мурлидҳар Чандваде бу илтимосга рози бўлмаган. Ғазабланган йигит ота-онасини кўндириш мақсадида соат 10:00 атрофида Хавдя тепалиги чўққисига чиқиб, ўзини пастга ташлаш билан таҳдид қилган.
Қишлоқ оқсоқоли ва бошқа аҳоли йигитни тинчлантиришга ҳаракат қилган, аммо у ҳеч кимнинг гапига қулоқ солмаган. Ота ўғлини бу фикридан қайтариш учун тепаликка кўтарилиб, уни жар ёқасидан узоқлаштиришга уринган.
Аммо йигит жар ёқасидан йиқилаётганида отасининг қўлидан ушлаб олган ва уни ҳам ўзи билан пастга тортиб кетган. Уларнинг пастга қулаганини кўрган 42 ёшли она Сангеета Мурлидҳар Чандваде эри ва ўғлининг ортидан ўзини жарга ташлаган.
Милиция назоратчиси ёрдамчиси Нареш Тҳакаре марҳумларнинг жасадлари экспертизадан ўтказилганини ва қариндошларига топширилганини тасдиқлади. Полиция ушбу ҳодиса юзасидан 194-модда бўйича иш очган. Бу модда бахциз ҳодисалар ва шубҳали ўлим ҳолатларини тергов қилиш тартибини белгилайди. Ҳозирда воқеа юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

