Дунё

«Ҳинд Ражабнинг овози» – Исроил аскарлари фаластинлик 5 ёшли қизчани қандай ўлдирганди?

«Ҳинд Ражабнинг овози» – Исроил аскарлари фаластинлик 5 ёшли қизчани қандай ўлдирганди?

Сўнгги кунларда Исроил бош вазири Нетаняҳунинг БМТдаги нутқи кенг муҳокама қилинмоқда. У Исроил Ғазода геноцид содир этгани ҳақидаги айбловларни «асрнинг энг катта ёлғони» деб атади. Аммо Исроил Фаластин заминида амалга ошираётган бу сафарги қилмишлар аввалгиларга ўхшамайди: бу галги уруш тўлқинини деярли бутун дунё онлайн тарзда кузатиб бормоқда. Ғазода шунчалик кўп уруш жиноятлари содир этилдики, энди уларни инкор этишнинг иложи қолмади.

2024-йил январида Ғазони қамал қилиб турган Исроил ҳарбийлари навбатдаги қирғинни амалга оширади. Улар 5 ёшли қизча, унинг олти нафар қариндоши ва Фаластин Қизил ярим ой жамияти ходимларини ўлдиради. Бу воқеа халқаро миқёсда қораланган бўлса-да, Исроил ҳодиса юз берганини рад этади. Яқинда эса яҳудий давлати қирғинни тан олди ва суриштирув бошланди. Бироқ ҳуқуқ ҳимоячилари текширувлар самарасиз якунланиши, ҳарбий жиноятчилар эса жазодан қутулиб қолишини тахмин қилмоқда.

Исроил давлати ташкил топганидан бери Фаластин халқига нисбатан шафқацизлик қилиб келади. Зулм 1980-йиллар ўрталарида Фаластин ўзини мустақил давлат деб эълон қилганидан кейин ҳам тўхтамади ва ҳануз давом этмоқда. Ўтган йиллар давомида Исроил Фаластинга тегишли жуда катта ҳудудни босқинчилик йўли билан ўзига қўшиб олди. Кейин фаластинликларни қувиб чиқарди, уйларни бузди ва уларнинг ўрнига яҳудийлар учун уй-жойлар қурди.

2023-йилда Ҳамаснинг Исроилга ҳужумига жавобан бошланган уруш Ғазони вайронага айлантирди. 2024-йил январида оила аъзолари билан бирга ўлдирилган 5 ёшли қизча Ҳинд Ражаб ваҳшийлик қурбони бўлган навбатдаги араб боласи эди.

2024-йил 29-январ куни Ҳинд Ражаб ва унинг олти нафар қариндоши Исроил ҳарбийлари томонидан ўққа тутилаётган Ғазодан чиқиб кетишга қарор қилади. Улар Тел ал-Ҳава туманидан Киа машинасига ўтириб йўлга чиқади. Ўша атрофда бўлган Исроил танки машинага қарата снаряд отади. Натижада Ҳинднинг холаси, тоғаси ва уч нафар амакиваччаси ҳалок бўлади. Қизча ва унинг 15 ёшли яна бир амакиваччаси Ҳамада яраланади.

Ҳамада Фаластин Қизил ярим ой жамиятига қўнғироқ қилиб, ёрдам сўрайди ва «рўпарамизда танк турибди, улар бизни ўққа тутяпти, биз енгил машинадамиз. Қариндошларимиз ҳалок бўлишди», дейди. Шу пайтда исроиллик ҳарбий Ҳамадани отиб ўлдиради. Телефонни Ҳинд Ражаб олади, ходимлар унга алоқани узмасликни, тез орада ёрдамга боришларини айтишади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.