Иқтисодиёт

Ҳеч нарсани яшириб бўлмайди: СИ Ўзбекистон давлат корхоналарининг молиявий муаммоларини излаш билан шуғулланади

15 та молиявий кўрсаткич, 12 та хавф индикатори ва СИ-ёрдамчиси давлат корхоналарини чуқур таҳлил қилиш ва ислоҳ қилиш устуворликларини белгилаш имконини беради. Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлигида давлат корхоналарининг молиявий ожизликларини аниқлаш, фискал хавфларни баҳолаш ва уларни ислоҳ қилиш бўйича чора-тадбирларни асослашга мўлжалланган UZSOE Intelligence Platform платформаси тақдим этилди. Платформа вазирлик ва Буюк Британиянинг Algorithmic Governance Foundation (AGF) ташкилоти билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган, […]

Ҳеч нарсани яшириб бўлмайди: СИ Ўзбекистон давлат корхоналарининг молиявий муаммоларини қидиради

15 та молиявий кўрсаткич, 12 та хавф индикатори ва СИ-ёрдамчи давлат корхоналарини чуқур таҳлил қилиш ва ислоҳотлар учун устувор йўналишларни белгилаш имконини беради.

Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлигида давлат корхоналарининг молиявий ожизликларини аниқлаш, фискал хавфларни баҳолаш ва уларни ислоҳ қилиш бўйича чора-тадбирларни асослаш учун яратилган UZSOE Intelligence Platform платформаси тақдимоти ўтказилди.

Платформани ишлаб чиқиш вазирлик ҳамда Оксфорд университети ҳузурида фаолият юритувчи Буюк Британиянинг Algorithmic Governance Foundation (AGF) ташкилоти билан ҳамкорликда олиб борилди. Лойиҳа AGF’нинг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилди, хабар беради муассаса ахборот хизмати.

Давлат корхоналари тўғрисидаги маълумотлар турли шаклларда — молиявий ҳисоботлар, реестрлар, аудиторлик хулосалари ва бошқа манбаларда сақланади. UZSOE ушбу маълумотларни бирлаштиради ва вазирлик учун муҳим бўлган вазифани ҳал қилишга ёрдам беради: қайси корхоналар чуқурроқ ўрганишни талаб қилишини, бундай таҳлил зарурлиги қайси далиллар билан тасдиқланишини ва биринчи навбатда қайси чораларни кўриб чиқиш кераклигини аниқлайди.

Платформанинг молиявий таҳлил механизми 15 та кўрсаткич ва олдиндан белгиланган 12 та хавф индикаторини ўзида мужассам этган. мавжуд маълумотлар асосида корхоналарнинг рентабеллиги, ликвидлиги, қарз юки ва давлат қўллаб-қувватлашига қарамлиги баҳоланади.

Молиявий аҳвол ёмонлашганини аниқлаш учун бир неча йил давомида кўрсаткичлар ўзгариши тўғрисидаги маълумотлардан, шунингдек, ўхшаш корхоналар билан солиштириш натижаларидан фойдаланилади. Ушбу механизмни яратишда Халқаро валюта жамғармасининг давлат корхоналарининг молиявий хавфларини баҳолашга доир ёндошуви қўлланилди.

СИ-ёрдамчи молиявий натижаларни ҳисоботлар ва бошқа ҳужжатлардаги маълумотлар билан солиштириш, алоҳида корхоналар бўйича қисқача таҳлилий маълумотномалар ва тавсиялар тайёрлаш имконини беради. Фойдаланувчилар тизимга ўзбек тилида саволлар беришлари, муайян компаниялар фаолиятини ўрганишлари ва корхоналар гуруҳларини солиштиришлари мумкин. Биринчи босқичда асосий эътибор энергетика ва транспортга, жумладан, темир йўл корхоналарига қаратилмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.