Ҳаво ифлосланишини камайтириш бўйича нималар қилинмоқда?
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳаво ифлосланиши, унинг олдини олиш, атмосферага чиқарилаётган зарарли моддаларни

Ҳаво ифлосланишини камайтириш йўлида қандай чоралар кўрилмоқда?
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳаво ифлосланиши, унинг олдини олиш, атмосферага чиқарилаётган зарарли моддаларни камайтириш ҳамда экологик назоратга доир амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълум қилди.
Қайд этилишича, Наманганда чанг-газ тозалаш филтрлари билан жиҳозланмаган корхона фаолияти тўхтатилгани хабар қилинган. Бунга Давлатобод туманидаги «Порлоқ» маҳалласи аҳолисининг совун ишлаб чиқариш сехидан тарқалаётган ёқимсиз ҳид бўйича қилган мурожаати сабаб бўлган.
Ҳаво таркибини ўрганиш мақсадида янги термал-оптик углерод анализатори ишга туширилган. Ушбу ускуна ҳаводаги заррачалар таркибидаги органик ва элементар углерод миқдорини аниқлаш имконини беради.
Куз фаслида қуруқ ўсимлик қолдиқларини ёқиш ҳолатлари кўпайгани сабабли мутахассислар бундай ҳаракатларнинг инсон саломатлиги ва атроф-муҳитга зарарини эслатиб ўтган. Бу жараёнда ҳатто бир неча сония давомида барглар ва шох-шаббаларни ёқиш ҳам атмосферага хавфли моддалар чиқишига олиб келиши мумкин.
Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси ҳамда Экополиция ходимлари корхоналарда рейд ўтказган. Текширувда оқова сувлар тозаланмасдан очиқ жойга ташланаётгани аниқланган. Тошкент шаҳрининг Сергели туманида эса филтри носоз иссиқхона фаолияти тўхтатилган.
Унда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилган.

