Дунё

Ҳакерлар Берлиннинг дронларга нисбатан заиф томонлари кўрсатилган махфий ҳужжатларни қўлга киритди — ОАВ

Ҳакерлар Берлиннинг дронларга нисбатан заиф жиҳатлари акс этган махфий ҳужжатларни қўлга киритди — ОАВ

Берлин сенатининг компютер тизимларига кириб, қарийб 5,79 ТБ маълумотни ўғирлаган Рҳйсида ҳакерлар гуруҳи Германия пойтахтининг дронларга нисбатан заиф томонларини кўрсатадиган юзлаб ҳужжатларни ҳам қўлга киритган.

Ҳакерлар қарийб 2 миллион евро товон пули талаб қилган. Маҳаллий ҳукумат белгиланган муддатда пулни тўламагач, улар тахминан 1,5 миллионта файлни — ички ёзишмалар, махфий ҳисоботлар, пароллар ва фуқароларнинг шахсий маълумотларини интернетга тарқатган.

Берлин — Бранденбург олий авиация хизматининг 2025-йил ноябрдаги махфий ҳужжатида дронлар “қўриқланадиган ҳудудга исталган пайтда хавфли буюмларни етказиши мумкинлиги” ҳақида огоҳлантирилган, деб ёзади нашр. Шунингдек, уларга портловчи моддалар ўрнатиш бўйича йўриқномаларни интернетдан осон топиш мумкинлиги қайд этилади. Ҳужжатдаги огоҳлантиришга 2025-йил 2-август куни юз берган ҳодиса сабаб бўлган. Ўшанда дрон Берлин аеропорти терминали устидан, парвозлар тақиқланган ҳудуднинг айнан марказидан учиб ўтганди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.