Лайфстайл

Ҳакамлар «мўъжиза» деб атаган сурат: Никкор фототанловининг энг яхши кадрлари

Никон Жапан 74-Никкор Пҳото Сонтест ғолибларини эълон қилди. Бош соврин сув остида олуша қушини яқин масофадан тасвирга олган Маюми Такеутига насиб этди. «Табиат» йўналишида эса гўё бир-бирининг кўзгудаги аксидек учаётган икки бойўғли сурати олтин мукофотни қўлга киритди.

Ҳакамлар «мўъжиза» деб атаган сурат: Никкор фототанловининг энг яхши кадрлари

Японияда 1953-йилдан бери ҳар йили ўтказиб келинадиган ушбу танловда ҳаваскор ҳамда профессионал фотографлар қатнашади. Мусобақа бир нечта йўналишни қамраб олади ва ғолиблар учун пул ҳамда бошқа совринлар белгиланган.

Канагава префектурасидан Маюми Такеути бош совринни олиб келган кадрни сув остида олган. У кенг бурчакли обьектив, камера учун мустаҳкам сув ўтказмайдиган ғилоф ва импулсли чақноқдан фойдаланган.

Суратга олиш чоғида фотограф билан олуша орасидаги масофа бир метрдан ҳам кам бўлган. Ҳакамлар бу кадрни «мўъжиза» деб таърифлаган.

«Табиат» йўналишидаги олтин мукофот Фукуокадан Коити Икедага берилган. У парвоздаги икки бойўғлини шундай лаҳзада тасвирга олганки, қушлар гўё бир-бирининг кўзгудаги аксидек кўринади.

Никон маълумотига кўра, фотограф бу кадрни фокус масофаси 800 миллиметр бўлган супертелеобьектив ёрдамида олган.

Ушбу йўналишда кумуш мукофот Кейко Негисига насиб этган. Масато Наката, Ясуюки Кониси ва Акира Сато эса бронза совриндорлари бўлган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.