Ғарб элчихоналари Киевдан кўчиш режасини тайёрламоқда - Тҳе Гуардиан
Россиянинг Киевга зарбалари кучайиши ортидан Ғарб давлатлари элчихоналарини Лвив ёки Полшага кўчириш режасини ишлаб чиқмоқда. Тҳе Гуардиан бу ҳақда юқори мартабали икки дипломатга таяниб хабар берди. Айни пайтда дипломатлар очиқ баёнотларида Украина пойтахтида қолиш ниятини билдирмоқда.

Ғарб элчихоналари Киевдан кўчириш режасини тайёрламоқда — Тҳе Гуардиан
ДВ маълумотига кўра, Британиянинг Тҳе Гуардиан газетаси 2-октабр куни сўнгги кунларда Киевга ҳужумлар кучайгани сабабли дипломатик ваколатхоналарни бошқа жойга кўчириш бўйича режалар тайёрланаётганини ёзган.
«Россия Киевни музлатиб, уни тош даврига қайтаришни режалаштирмоқда. Вазият, шубҳасиз, тез ёмонлашяпти», — деган нашр суҳбатлашган дипломатлардан бири.
Хабарда элчихоналар аллақачон кўчирилгани ҳақида эмас, балки эҳтимолий кўчишга тайёргарлик ҳақида сўз бормоқда.
Тҳе Гуардиан ёзишича, Ғарб дипломатлари оммавий баёнотларида Киевда ишлашни давом эттириш ниятини таъкидламоқда.
Улар элчихоналарнинг пойтахтни тарк этиши Москва учун тарғибот ғалабасига айланиши ва Украина «ўз ҳолига ташлаб қўйилгани» деган таассурот уйғотишидан хавотирда.
Шу боис дипломатик ваколатхоналар хавфсизлиги масаласи Украинага сиёсий қўллаб-қувватлашни намойиш этиш зарурати билан бирга кўриб чиқилмоқда.
Хабарда қайд этилишича, сентабрдан бошлаб Россия қўшинлари Киевга дрон ва ракеталар билан ҳужумларни кучайтирган. Зарбалар мактаблар, шифохоналар ва маълумотларни қайта ишлаш марказларига ҳам тегкан.
Украина президенти Володимир Зеленский Финансиал Тимесъга берган интервюсида Кремл ҳаво ҳужумлари орқали тинч аҳолини қўрқитиш, одамларни шаҳарлардан кетишга мажбурлаш ва мамлакатнинг урушни давом эттириш имкониятларини заифлаштиришни кўзлаётганини айтган.
Унинг сўзларига кўра, асосий нишонлар Киев, Харкив ва Одесса ҳисобланади.
Разведка маълумотларидан хабардор Украина ва Европа хавфсизлик идоралари вакиллари Россия режаларида Лвив ҳам борлигини билдирган. Полша чегараси яқинидаги бу шаҳар муҳим логистика маркази саналади.
Тҳе Нев Ёрк Тимес 2-октабрда Киев Россиянинг Украинанинг йирик шаҳарларини қишда электр энергияси, иссиқлик ва сув таъминотидан узишга оид режаларини қўлга киритгани ҳақида хабар берган.

