Грецияда 15 ёşгаçа бöлган болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиşи тақиқланмоқда
Уşбу тақиқ кöзда тутилаётгани ҳақида мамлакат боş вазири Кириакос Мицотакис апрелда маълум қилган, буни болаларнинг руҳий саломатлиги борасидаги хавотирлар билан изоҳлаганди.

Грецияда 15 ёшга тўлмаган болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши тақиқланмоқда
Грецияда 2027-йил 1-январдан бошлаб 15 ёшга тўлмаган болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши тақиқланади. Мамлакат парламенти бу ҳақдаги қонун лойиҳасини маъқуллади.
Лойиҳа давлат вазири Акис Скерсос томонидан киритилган бўлиб, пленар йиғилишда уни депутатларнинг аксарияти қўллаб-қувватлади.
Ушбу тақиқ кўзда тутилаётгани ҳақида Греция бош вазири Кириакос Мицотакис апрелда маълум қилганди. У буни болаларнинг руҳий саломатлиги борасидаги хавотирлар билан изоҳлаганди.
Аввалроқ Туркияда 1-ноябрдан бошлаб 15 ёшдан кичик болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши чекланиши хабар қилинганди.
Бундай чеклов ва тақиқлар Германия, Дания, Испания, Жанубий Корея, Буюк Британияда ҳам жорий этилиши режалаштирилмоқда.

