Дунё

Голливуд юлдузи Николас Кейж ер ўпирилиши сабабли уйсиз қолди

Актёр ушбу ҳовлини 2024-йилда 10,5 миллион долларга сотиб олган эди.

Голливуд юлдузи Николас Кейж ер ўпирилиши оқибатида уйсиз қолди

62 ёшли америкалик машҳур актёр Николас Кейж Малибу соҳилидаги ҳовлисидан айрилди. Унинг уйи яқинида катта ер ёриғи пайдо бўлгани сабабли актёр оиласи билан меҳмонхоналарда тунашга мажбур бўлмоқда.

Сентябр бошида Малибуда кутилмаган геологик муаммо юз берди. Актёр уйига туташ йўлнинг бир қисми ўпирилиб тушди ва ҳудуддаги газ қувурига зарар етди. Шу боис Кейжнинг оиласи хавфсиз жойга кўчирилди ва улар ҳозир меҳмонхоналарда яшаб турибди.

Маълум бўлишича, Николас Кейж бу ҳовлини 2024-йилда 10,5 миллион долларга харид қилган эди.

Журналистлар актёрдан Ҳеллоуин байрамини қандай ўтказишини сўрашганда, у уни уйида нишонлай олмаслигини айтди.

“Ҳозир уйсиз қолдим. Малибудаги уйим билан боғлиқ муаммо сабабли шунчаки меҳмонхоналарда яшаб турибман”, дейди Николас Кейж.

Маҳаллий мутасаддилар фавқулодда ҳолат эълон қилиб, хавфли ҳудуддаги 31 та уй аҳолисини кўчирди. Малибуда кучли ёмғирлар ва “Мари” тўфони сабабли тупроқ кўчиши ҳамда сув тошқини хавфи мавжуд. Вайрон бўлган йўл қачон таъмирланиши ва одамлар қачон уйларига қайтарилиши ҳозирча номаълум.

Шу сабабли Николас Кейж ва унинг рафиқаси — рассом Шибата Рико ҳозир ёш қизалоғи Августа Франческа билан бирга вақтинчалик меҳмонхонада яшашга мажбур бўлмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.