Лайфстайл

Голливуд актёрларининг реал ҳаётдаги қаҳрамонлари билан тушган суратлари

Голливуд актёрларининг реал ҳаётдаги қаҳрамонлари билан бирга тушган суратлари

Оддий фуқаролардан тортиб, таниқли олимлар ва спортчиларгача бўлган турли шахсларнинг ҳаёт йўли асосида яратилган кўплаб филмлар мавжуд. Қуйида машҳур актёр ва актрисаларнинг экранда гавдалантирган қаҳрамонлари билан учрашган лаҳзалари акс этган фотосуратларни томоша қилинг.

**Роберт Де Ниро ва Жейк Ла Мотта**

Бу филм италиялик америкалик машҳур боксчи, профессионал бокс бўйича жаҳон чемпиони Жейк Ла Моттанинг хотираларига асосланган. Филмда бош ролни Роберт Де Ниро ижро этган. Мазкур картина кўплаб мукофот ва номинацияларга сазовор бўлган.

**Эдди Редмейн ва Стивен Ҳокинг**

Редмейн 6 ой давомида Ҳокингнинг ҳаёти билан танишиб, топа олган барча интервю ёзувларини кўздан кечирган. У олимнинг талаффузини ҳам ўрганган. Натижада актёр ҳам, филм ҳам кўплаб мукофот ва номинацияларга сазовор бўлган.

**Риз Уизерспун ва Шерил Страед**

Филмда бош ролни Риз Уизерспун ижро этган. Ушбу роли учун актриса кўплаб мукофотларга номзод бўлган.

**Уилл Смит ва Муҳаммад Али**

Буюк боксчи ролини Уилл Смит ижро этган. Актёр ҳам, филм ҳам кўплаб мукофотлар ва номинацияларга сазовор бўлган – филм танқидчилар томонидан ҳам илиқ кутиб олинган.

**Сандра Буллок ва Ли Энн Туи**

Сандра Буллок филмда Майклни асраб олган онаси Ли Энн Туи ролини ўйнайди.

**Бред Питт ва Билли Бин**

Филм “Математика дунёдаги энг машҳур спорт лигасини қандай ўзгартирди” китобига асосланган. Китоб Оакланд Атҳлетисс бейсбол жамоаси ва унинг бош менежери Билли Бин ҳақида. Филмда бош ролни Бред Питт ижро этади. Филм кассада муваффақият қозониб, 73 та мукофотга номзод бўлган ва улардан 19 тасини қўлга киритган.

**Жейк Жилленҳол ва Жефф Бауман**

Бош ролда Жейк Жилленҳол.

**Эмма Стоун ва Билли Жин Кинг**

Иккинчисининг ролини Эмма Стоун ўйнайди.

**Леонардо Ди Каприо ва Френк Эбигнейл**

Френк Эбигнейл ролини Леонардо Ди Каприо ижро этган.

**Марго Робби ва Тоня Ҳардинг**

Сюжет 1994-йилда унинг фигурали учиш бўйича рақиби ва Олимпия терма жамоасидаги дўсти Ненси Керриганга қилинган ҳужумга қаратилган. Марго Робби Тоня Ҳардинг ролини ўйнайди. Филм ҳам, актриса ҳам кўплаб мукофот ва номинацияларга сазовор бўлган.

**Беёнсе ва Этта Жеймс**

Беёнсе америкалик қўшиқчи Этта Жеймс ролини ўйнайди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.