Германияда таҳдид остидаги учта давлат муҳожирлари учун ишонч телефони яратилди

Германияда хавф остидаги уч давлатдан келган муҳожирлар учун ишонч телефони ишга туширилди.
Германия ички разведка хизмати, я'ни Конституцияни ҳимоя қилиш федерал бошқармаси (БфВ), Россия, Эрон ва Хитой каби авторитар давлатлардан келган муҳожирлар ва қочқинлар учун махсус ишонч телефонини фаолиятга киритди. Бу ҳақда Медуза идоранинг 16 саҳифалик брошюрасига асосланиб хабар берди.
Брошюрада қайд этилишича, ушбу алоқа линияси биринчи навбатда хавф-хатарга дуч келган ёки дуч келиши мумкин бо'лган шахсларга мо'лжалланган. Улар орасида журналистлар ва диссидентлар бор бо'либ, улар тазьиқ, кузатув, репрессия ва одам о'г'ирлаш ҳаракатларига дуч келиши мумкин.
Фойдаланувчилар томонидан тақдим этилган ма'лумотлар Германия разведкасига аниқ таҳдидларнинг олдини олишга ёрдам беради. Брошюра муаллифларининг та'кидлашича, ички разведка хизмати о'з суриштирувлари ва фуқаролардан олинган хабарлар орқали айбдорларни топиш имкониятига эга бо'лади.
Қайд этилишича, бундай алоқа линиясининг пайдо бо'лиши Германияда разведка хизматларига кенгроқ ваколатлар бериш бо'йича давом этаётган муҳокамалар фонида юз бермоқда.

