Дунё

Германияда ўнглар ғалабаси, Кавказда фожиа ва зериккан Трамп – кун дайжести

Ўтган кун давомида жаҳонда рўй берган энг асосий воқеа ва янгиликлар шарҳи билан кундалик хабарномада таништирамиз. Россия Киевга яна баллистик ракеталар билан зарба берди, Эрон АҚШга қарши янги «иқтисодий уруш» бошланишидан огоҳлантирди. АҚШ президенти Доналд Трамп эса Ойга нисбатан даъво билан чиқди.

Германияда ўнглар ғалабаси, Кавказда фожиа ва зериккан Трамп – кун дайжести

Россия Киевга яна баллистик ракеталар билан зарба берди, Эрон АҚШга қарши янги «иқтисодий уруш» бошланишидан огоҳлантирди. АҚШ президенти Доналд Трамп эса Ойга нисбатан даъво билан чиқди.

Ўта ўнг қанотдаги «Германия учун муқобил» партияси Саксония-Анҳалт федерал ҳудуди парламенти сайловларида ишончли ғалабага эришди.

Партия 43,8 фоиз овоз олди. Бу унинг ҳудудий парламент сайловларида қайд этган энг юқори натижасидир. Натижада у Саксония-Анҳалтнинг 83 ўринли парламентида 39 та мандатга эга бўлади. Мутлақ кўпчилик учун эса 42 та мандат керак.

Христиан-демократик иттифоқи 17,2 фоиз овоз тўплади. Бу ХДИ учун ҳудудий сайловлар тарихидаги энг ёмон натижа бўлди — партия 2021-йилги натижадан икки баравар кам овоз олди ва 1998-йилдаги тарихий антирекорддан ҳам паст кўрсаткич қайд этди.

ХДИ етакчиси ва Германия канслери Фридрих Мерс Берлиндаги матбуот анжуманида ўз партиясининг мағлубиятидан «қаттиқ ларзага тушгани»ни айтди. «Бундай бўлишини кутмагандик. Натижани тан олишимиз керак; демократиямиз қоидалари шундай. Аммо кеча нафақат Саксония-Анҳалтда, балки бутун Германия бўйлаб нимадир ўзгарди», – деди у.

Шу тариқа, ултра ўнг кучлар Иккинчи жаҳон урушидан кейинги даврда илк бор ҳукумат шакллантириш имкониятига эга бўлди. Мутлақ кўпчиликни қўлга кирита олмагани сабабли ушбу партия коалицион ҳукумат тузишга мажбур бўлади. Германиянинг етакчи партиялари, жумладан ХДИ, «брандмауер» сиёсатига амал қилади — Германияда ўта ўнг партиялар билан ҳамкорлик қилишни рад этиш шундай аталади. Бироқ парламентга ўтган яна бир партия — «Сара Вагенкнехт иттифоқи» — ҳамкорликка тайёрлигини билдирди. Бу партияда 5 та мандат бор.

АҚШ президенти элчиларининг Москва ва Киевга ташрифлари арафасида Россия ва Украина ўртасида ҳаво зарбалари бўйича уч кунлик тақиқ муддати тугаб, яна ўзаро зарбалар алмашинуви бошланди.

Хусусан, Россия Украина пойтахтига навбатдаги марта баллистик ракеталар билан ҳужум қилди. Бу АҚШ президенти элчилари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер Киевни тарк этишидан кўп ўтмай юз берди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.