Германия Ўзбекистоннинг аграр салоҳиятига қизиқиш билдирди

Германия Ўзбекистоннинг аграр салоҳиятига қизиқиш билдирди
Германия Ўзбекистон билан қишлоқ хўжалиги соҳасида, жумладан, аграр маҳсулотлар савдоси ва илмий тадқиқотлар ўтказишда ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор. Бу мавзулар 26 октябрдан 28 октябргача Ўзбекистонда бўлиб турган Германия Федерал қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва ҳудудий ўзликни англаш вазирлигининг парламент статс-секретари Мартина Энгльхардт-Копф ташрифи дастурига киритилган.
Томонлар аграр ва озиқ-овқат соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини, шунингдек, кейинги аграр-сиёсий мулоқотни муҳокама қилишни режалаштирмоқда.
Германия статс-секретари билан биргаликда Ўзбекистонга Германия ишбилармон ва илмий доиралари вакилларидан иборат делегация ташриф буюрди. Ташриф давомида улар савдо ва илмий-тадқиқот фаолиятида ҳамкорликни кенгайтириш имкониятлари билан танишадилар.
Энгльхардт-Копф Ўзбекистонни Германиянинг Марказий Осиёдаги муҳим ҳамкори деб атади ва Берлиннинг икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлашдан манфаатдорлигини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида салмоқли салоҳиятга эга. Германия, ўз навбатида, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини ривожлантириш стратегиясига мувофиқ ва ўзаро манфаатларни ҳисобга олган ҳолда ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор.
, Қашқадарё вилоятида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ҳисобига 200 минг киши қўшимча даромад олиши мумкинлиги ҳақида. 100 минг гектар яйловга дронлар ёрдамида қурғоқчиликка ва шўрга чидамли озуқа экинлари экиш режалаштирилмоқда.

