Технология

Германия аҳолисининг 43 фоизи ОАВга қараганда ижтимоий тармоқларга кўпроқ ишонади — тадқиқот

**Германияда аҳолининг 43 фоизи ижтимоий тармоқларга ОАВдан кўра кўпроқ ишонади – тадқиқот натижалари**

Янги тадқиқотга кўра, Германия аҳолисининг 43 фоизи анъанавий оммавий ахборот воситаларидаги хабарларга нисбатан ижтимоий тармоқлардаги постларга кўпроқ ишонч билдиради. Бу ҳақда Деуцче Велле Сосиал Медиа Атлас 2026 сўрови натижаларига таяниб хабар берди.

ПЕР Агенсй буюртмаси асосида Толуна маркетинг компанияси томонидан Менежмент ва иқтисодий тадқиқотлар институти (ИМВФ) билан ҳамкорликда ўтказилган ушбу тадқиқотда 16 ёшдан ошган 3600 нафар интернет фойдаланувчиси ўртасида онлайн сўров ўтказилган. Маълумотларга кўра, бу кўрсаткич ўтган йилгига нисбатан 6 фоиз бандга юқори.

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, респондентларнинг учдан бир қисмидан кўпроғи янгиликлар борасида ҳам кўпинча шахсий тавсияларга амал қилади. Бу тенденсия айниқса "З авлод" (16-29 ёш) вакиллари орасида яққол намоён бўлиб, уларнинг 47 фоизи шахсий тавсияларга мойил. "Й авлоди"да (30-45 ёш) бу кўрсаткич 46 фоизни ташкил этади. Ёш ўтиши билан бундай одамларнинг улуши сезиларли даражада камаяди.

ПЕР Агенсй раҳбари ва ижтимоий тармоқлар бўйича эксперт Роланд Ҳайнсе ушбу натижаларни жамоатчилик фикрининг шаклланиши нуқтайи назаридан хавотирли деб баҳолади. Унинг сўзларига кўра, анъанавий ОАВда ахборот эълон қилинишидан олдин уни текшириш ва таҳририят назоратидан ўтказиш тартиби мавжуд бўлса, ижтимоий тармоқларда, айниқса оддий фойдаланувчилар тарқатадиган хабарларда бундай механизм йўқ. "Таҳририят жамоаларига ишончнинг пасайиши жамоатчилик фикрининг шаклланиш усулини ўзгартирмоқда", – дейди Роланд Ҳайнсе.

Шу билан бирга, сўров қатнащилари ижтимоий тармоқларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларга тез-тез дуч келишини ҳам билдирган. Респондентларнинг 57 фоизи Фасебоокъда ҳақиқат бузиб кўрсатилган хабарларга дуч келганини айтган. ТикТокъда бу кўрсаткич 51 фоиз, Инстаграмъда эса 45 фоизни ташкил этган.

Германиядаги интернет фойдаланувчиларининг 84 фоизи ижтимоий тармоқлардан фаол фойдаланади. 2011-йилда бу кўрсаткич 64 фоиз эди. Энг оммабоп платформалар ВҳацАпп (77 фоиз), ЁуТубе (74 фоиз), Фасебоок (64 фоиз), Инстаграм (60 фоиз) ва ТикТок (47 фоиз) бўлиб қолмоқда.

Аввалроқ Германияда ўта ўнгчи гуруҳлар ёшларни ўз сафига жалб қилиш учун ижтимоий тармоқлардан фаол фойдаланаётгани хабар қилинганди. Жунг & Старк ҳамда Деуцче Жугенд Воран гуруҳлари Телеграм, Инстаграм ва бошқа платформаларда тарғибот олиб боргани айтилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.