Географик кўрсаткичлар ва товар келиб чиққан жой номлари учун огоҳлантирувчи тамғалар шакллари тасдиқланди
Улар Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган бўлиб, эндиликда географик кўрсаткичдан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома эгаси Ўзбекистон Республикасида ушбу белги рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи тегишли маркировкани қўллаши мумкин.

Географик кўрсаткичлар ва товар келиб чиққан жой номлари учун огоҳлантирувчи маркировкалар шакллари тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг 05.09.2026 йилдаги 469-сон қарори билан географик кўрсаткич ва келиб чиқиш жойи тўғрисидаги огоҳлантирувчи маркировкаларнинг шакллари ва тавсифи тасдиқланди.
«Географик кўрсаткичлар тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, географик кўрсаткичдан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома эгаси географик кўрсаткич ёнида товарда ёки ўрамда қўлланиладиган белги Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган географик кўрсаткич эканлигини кўрсатувчи огоҳлантирувчи маркировкани жойлаштириши мумкин.
Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:
Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 07.09.2026 йилдан кучга кирди.

