Лайфстайл

Гемоглобинни қандай ошириш мумкин ва бу нима учун керак?

Гемоглобинни қандай ошириш мумкин ва бунинг аҳамияти нимада?

Гемоглобин даражасининг пасайиши сурункали чарчоқ, тез-тез шамоллаш ва умумий ҳолсизлик каби ҳолатларга олиб келади. Ана шундай ёқимсиз белгилар ва касалликларнинг олдини олиш учун гемоглобин миқдорини ошириш тавсия этилади.

Гемоглобин — қизил қон таначалари таркибидаги асосий оқсил бўлиб, у организм бўйлаб кислород ташиш вазифасини бажаради. Унинг таркибининг 80% гача қисми темирдан иборат. Кислород қон оқими орқали танадаги барча тўқима ва аъзоларнинг яхши ишлашига ёрдам беради.

Гемоглобин миқдори камайганининг белгилари

Анемия ва паст гемоглобин аломатлари сурункали чарчоқ белгиларига жуда ўхшайди. Ҳар куни тинимсиз ишлаш, кунларнинг жуда тез ўтиб кетиши, соғлиқ ҳақида ўйлашга вақт топа олмаслик — буларнинг барчаси, афсуски, кўпчилигимизга таниш. Аммо доимий чарчоқ шаҳар ҳаётининг салбий таъсиридан эмас, балки қондаги гемоглобиннинг кескин тушиб кетганидан ҳам дарак бериши мумкин.

Доимий бош оғриғи ҳам қизил қон таначалари камайиши билан боғлиқ бўлади. Бундай вазиятда оғриқ қолдирувчи дорилар яхши таъсир қилмайди, мигрен кучаяди, қон босими эса пасайиб кетади. Гемоглобин тушганда қўл-оёқлар совуқ қотади, юз оқаради ва тери қурий бошлайди.

Гемоглобин миқдори пасайишининг сабаблари

Шамоллаш ёки грипп каби касалликларда гемоглобин миқдори табиий равишда камаяди, бироқ соғайгандан кейин организмдаги барча кўрсаткичлар аввалги ҳолатига қайтади. Аммо сурункали касалликларга чалинган шахсларда бунинг акси кузатилади ва шамоллашдан кейин ҳам гемоглобин нормага келмайди. Айниқса, аёллар, кекса одамлар, буйрак, ўпка ва жигар касалликлари бор шахсларда камқонлик ривожланиш эҳтимоли жуда юқори.

Бундан ташқари, турли парҳезлар, темир ва оқсилга бой овқатларни чеклаш ҳам гемоглобин камайишига сабаб бўлади. Айниқса, вегетарианларда камқонлик кенг тарқалган ҳолатдир.

Камқонлик ва гемоглобин пасайишининг яна бир, аммо кам учрайдиган сабаби стресс бўлиб, асаб тизимининг ҳаддан ташқари зўриқиши камқонлик ривожланишига олиб келиши мумкин.

Гемоглобинни ошириш йўллари

Темир жигар, буйрак ёки тил каби маҳсулотларда, гречка, нўхат, ловия, черника, шоколад ва оқ қўзиқоринларда кўп учрайди. Ушбу маҳсулотларнинг 100 граммида 4 мг темир мавжуд.

Шунингдек, 100 грамм қуён, мол, қўй ва от гўштида 2-4 мг темир бўлади. Арпа, манний ёрмаси, перловка ва гуруч каби дон маҳсулотларида ҳам темир мавжуд.

Бироқ таомнома ўзгартириш орқали кундалик темир эҳтиёжини тўлиқ қоплаб бўлмайди. Бунинг учун темирнинг сўрилишига тўсқинлик қиладиган модда — калсийни чеклаш керак. Масалан, сут ва турли сут маҳсулотлари, аччиқ қора чой ҳамда қаҳвадан вақтинча воз кечиш лозим бўлади. Бундан ташқари, ун маҳсулотлари истеъмолини камайтириш керак, чунки буғдой танада темирнинг сўрилишига имкон бермайди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.