Ғарбий Соҳилдаги отишмада беш исроиллик яраланди ва фаластинлик ҳужумчи экани гумон қилинган икки киши ўлдирилди
Ҳужум Ғарбий соҳилда муносабатлар кескинлашган бир пайтда ва Исроилдаги умумий сайловларга тўрт кун қолганда юз берди.

Ғарбий Соҳилдаги отишмада беш исроиллик яраланди ва ҳужумда гумон қилинган икки фаластинлик ўлдирилди
Ҳужум Ҳеврон шаҳрига кириш жойидаги ҳарбий назорат-ўтказиш пунктида содир бўлди
Исроил расмийларининг билдиришича, эгалланган Ғарбий Соҳилда содир бўлган отишмадан сўнг беш исроиллик яраланган ва ҳужумда гумон қилинган икки фаластинлик Исроил хавфсизлик кучлари томонидан ўлдирилган.
Ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган тасдиқланмаган тасвирларда Ҳеврон шаҳрига кириш жойидаги ҳарбий назорат-ўтказиш пунктида аскарлар ва қуролланган шахслар ўртасидаги шиддатли отишма акс этган.
Ушбу ҳужум Ғарбий Соҳилда вазият кескинлашган, радикал яҳудий кўчманчилар ҳар йилги зайтун ҳосили йиғиб-териб олиш пайтида фаластинликларни нишонга олаётган ва Исроилдаги умумий сайловларга тўрт кун қолган бир пайтда содир бўлди.
Исроил ҳарбийлари ҳужумчиларнинг транспорт воситасидан катта миқдордаги ўқ-дорилар топганини ва улар жуда катта миқёсдаги ҳужумни режалаштирган деб ҳисоблашини маълум қилди.
Сайловолди кампаниясида асосий урғуни хавфсизликка қаратган Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Ҳевронда локдаун эълон қилди ва ўзининг "Ликуд" партияси ertalabki сайловолди тадбирларини бекор қилишини айтди.

