ФВВ ўзбекистонликларга плиталар ва иситиш мосламалари ёнига газ анализаторларини ўрнатишни тавсия қилди

ФВВ Ўзбекистон аҳолисига уйларида, газ плиталари ва иситиш мосламалари яқинида газоанализаторлар ўрнатишни тавсия қилди. Вазирлик куз-қиш мавсуми бошланиши билан маиший газ сизиб чиқиши ва ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ кўнгилсиз ҳодисалар хавфи ортишини эслатиб ўтди.
Газ узатилиши давом этаётган бир пайтда оловнинг ўчиб қолиши, масалан, газ сизиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Ишлаб турган газ мосламаларини назоратсиз қолдириш айниқса хавфлидир: инсон ёқиб қўйилган плита ёки чойникни унутиб қўйиши ва олов ўчганини сезмай қолиши мумкин.
Газоанализатор газ сизиб чиқишини ўз вақтида аниқлаш ва уйдаги одамларни огоҳлантиришга ёрдам беради. Вазирлик томонидан эълон қилинган видеороликда, шунингдек, ишга тушганда газ узатишни автоматик равишда тўхтатадиган қурилмалар ҳақида ҳам сўз боради. ФВВ уй ва унинг сокинларини қўшимча ҳимоя қилиш учун бундай қурилмалардан фойдаланишни тавсия этади.
Шунингдек, Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида бир оиланинг уч авлоди вакиллари ис газидан заҳарланиб вафот этгани хабар қилинди. Фожиа хусусий уйда юз берган бўлиб, у ерга истиқомат қилувчилар ҳодисадан бир неча кун олдин кўчиб ўтишган эди.

