Франсиядаги намойиşлар: инқирознинг сабаблари нима, оқибатлар-çи?
Сöнгги ҳафталарда Франсияда оммавий намойиşлар бöлиб öтмоқда. Франсия – Европа Иттифоқининг муҳим давлатларидан бири. Франсиядаги вазият, ҳокимиятга кимлар келиşи – минтақа тақдирига таъсир қилувçи омиллардан бири ҳисобланади.

Франсиядаги намойишлар: инқирознинг сабаблари нима, оқибатлар-чи?
Бу намойишлар ноябр ойи бошида лицей ўқувчиларининг кичик аксияларидан бошланган, ўтган ҳафталар давомида кенгайиб, умуммиллий тус олди. Бугунги кунда Париж, Марсел ва Лион шаҳарларида вазият издан чиққан. Лимож шаҳридаги ратуşа биноси ёқиб юборилди. Минглаб дўконлар талон-торож қилинмоқда, кўчаларда автомобилларга ўт қўйилмоқда, 2400 дан ортиқ намойищи ҳибсга олинган.
Ўтган намойишлардан фарқли ўлароқ, бу сафарги аксиялар давлат институтлари ва рамзларига ҳам қарши қаратилди. Шу сабабли бугунги намойишларни радикал, бузғунчи унсурлар билан тўлиб-тошган намойишлар дейиш мумкин.
Ярим йилдан кейин, 2027-йил апрел ойида Франсияда президентлик сайловлари бўлиши керак. Макроннинг ваколатлари муддати тугамоқда. Унинг ўзи эса намойишлар фонида муддатидан олдин истеъфо бериш ниятида эмас.
Бу намойишлар бўлажак президентлик сайловларига жиддий таъсир қилади. Сиёсий майдонда ашаддий ўнглар ва ашаддий сўллар ҳар доимгидан ҳам кўра каттароқ таъсирга эга. Ашаддий ўнглар, яъни миллатчилар етакчиси Марин Ле Пен шундай баёнот берди: «Франсияга қаттиққўл президент керак. Мен президент бўлсам, бундай намойишлар бўлмайди. Полицияни кучайтираман, кўпайтираман, тартиб кучаяди».
Ашаддий сўллар, яъни тенглик тарафдори бўлган «Бўйсунмас Франсия» партияси етакчиси Жан-Люк Меланşон намойищиларни қўллаб келмоқда, у полициячиларни ортиқча тажовузкорлик кўрсатишда айблаган. Намойишларни тўхтатмасликка, шу билан бирга, зўравонликларни, дўконларни талашни бас қилишга чақирган.
Сўровномаларга кўра, франсузларнинг 35 фоизи Марин Ле Пенга овоз бериш ниятида. Сайлов арафасида бу кўрсаткич янада ортиши мумкин. Президентлик сайловларида номзодларнинг бирортаси биринчи турнинг ўзидаёқ 50 фоиздан кўпроқ овоз олиши даргумон. Марин Ле Пен эса иккинчи турга ўца, президентлик учун имконияти ортиб кетади. Франсияда ҳокимиятга ашаддий ўнглар, исломофоблар келиши эса Европа Иттифоқи сиёсатига жиддий таъсир кўрсатади.
Намойишларни лицей ўқувчилари бошлаб берган бўлса-да, бугун ташаббус бошқаларнинг қўлида. Бу намойишларнинг байроқдори – қора блоклар. Қора блок вакиллари – юзларини қора латталар билан ёпиб олган, асосан ёшлар. Улар орасида сариқ нимçалилар ҳам, африкаликлар, араблар, ишсизлар, маҳаллий франсузлар ҳам сероб. Қора блок – бу гуруҳ ёки ҳаракат эмас, балки метод: максимал зарар етказиш, бузғунчилик қилиш. Шу йўл билан ўз ижтимоий ва сиёсий норозиликларини билдиришга интилишади.
Айни пайтда, бу намойишлар замирида иккита йирик омил мавжуд.
Биринчиси, Франсияда ўн йиллар давомида тўпланиб қолган ижтимоий, иқтисодий, сиёсий норозиликлар. Ҳаёт қимматлашиб бормоқда, нархларга нисбатан маош ўсиши анча паст. Ижара, ўқиш ва яшаш нархи қиммат. Давлат эса ижтимоий дастурларни қисқартириш билан банд. Чунки Франсия бюджетини мувозанатга солиш учун ҳукумат камида 54 миллиард еврони тежаши керак бўлади. Бу эса пенсия ва ижтимоий ҳимоя билан боғлиқ норозиликларни янада оширади.

