Фойдаланувчилар ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларини экстремистик контент мавжудлиги бўйича текширишлари мумкин бўлади

Фойдаланувчилар ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларни экстремистик контент мавжудлиги бўйича текширишлари мумкин бўлади
MY.SUD.UZ интерактив хизматлар порталида фуқароларга Ўзбекистонда экстремистик деб топилган интернет-ресурслар тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланиш имкониятини берувчи янги «Тақиқланган каналлар» сервиси иш бошлади.
Ушбу сервис ёрдамида фойдаланувчилар диний экстремизм, терроризм ва ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилувчи интернет-манбалар рўйхати билан танишишлари мумкин. Олий суд қарори билан ушбу материалларни республика ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган.
Платформа тақиқланган ресурс ва каналларни турли ижтимоий тармоқлар ва сервислар, жумладан, YouTube, TikTok, Instagram, Threads ва бошқа майдончалар бўйича саралаган ҳолда қидириш имконини беради. 13 июль ҳолатига кўра, ушбу рўйхатга 1882 та интернет-манба киритилган.

