Фото: Самарқандда 46-жаҳон шахмат олимпиадасининг очилиш маросими қандай ўтди
Самарқандда 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси очилди. Турнир иштирокчилари театрлаштирилган томоша, мусиқий дастур, дронлар шоуси ва мушакбозлик билан кутиб олинди. «Газета» мухбири Евгений Сорочин тантанали очилиш маросимидан фоторепортаж тайёрлади.

Фото: Самарқандда 46-жаҳон шахмат олимпиадасининг очилиш маросими қандай ўтди
15 сентябрь куни кечқурун Самарқандда шахмат Олимпиадасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбир «Боқий шаҳар» мажмуаси амфитеатрида ташкил этилди ва унда театрлаштирилган ҳамда мусиқий чиқишлар, миллий маданият элементлари, 3D-видеохариталаш (видеомэппинг), дронлар шоуси ва мушакбозлик намойиш этилди.
Расмий қисмни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов очиб бериб, Президент Шавкат Мирзиёевнинг турнир иштирокчиларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди. Шунингдек, меҳмонлар олдида Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) президенти вазифасини бажарувчи, беш карра жаҳон чемпиони Вишванатан Ананд сўзга чиқди.
Маросим давомида ранглар қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унда FIDE собиқ жаҳон чемпиони, ўзбекистонлик гроссмейстер Рустам Қосимжонов ва аёллар ўртасида тўққизинчи жаҳон чемпиони Чжу Чэнь иштирок этди.
Олимпиаданинг биринчи тури 16 сентябрь куни бошланди. Мусобақалар 27 сентябрга қадар давом этади ва очиқ ҳамда аёллар секцияларида 11 турдан иборат бўлади.

