Фото: Америка базаларида Эрон ҳужумидан кейинги вайронагарчиликлар

Фото: Америка базаларида Эрон ҳужумидан кейинги вайронагарчиликлар
СБС Невс Эроннинг Яқин Шарқдаги АҚШ базаларига ракета ва дронлар билан уюштирган ҳужуми оқибатларини акс эттирувчи суратларни эълон қилди. Вайронагарчилик тасвирлари нашрга амалдаги ҳарбий хизматчилар томонидан анонимлик шарти билан юборилган.
Суратлардан бирида Саудия Арабистонидаги Шаҳзода Султон авиабазасида ҳужумга учраган Боеинг Э-3 Сентрй самолёти кўринади — учоқнинг дум қисми узилиб кетган. Шунингдек, базадаги бошқа вайронагарчиликлар ҳам кўринади.
АҚШ қўшинларининг Кувайтдаги Бюринг лагеридан олинган суратларда эса портлатилган автомобил, вайрон бўлган казармалар ва трейлерлар акс этган.
Кувайтдаги Арифжон лагерида Эрон зарбаси оқибатида бинолардан бирининг юқори қаватлари ёниб кетган.
Эроннинг Кувайтдаги Америка базаларига ҳужуми ҳақида 3-сентябр куни Пресс ТВ форс телеканали хабар берган эди.
9-сентябр куни Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) Иорданиядаги Америка томонидан бошқариладиган Ал-Азрақ авиабазасига ракета зарбаси йўллаганини эълон қилди. ИИҚК ушбу ҳужумлар Ф-35, Ф-16 ва Ф-15 қирувчи самолётлари сақланадиган биноларга қаратилганини ва душманга жиддий зарар етказилганини даъво қилди.
Эртаси куни АҚШ президенти Доналд Трамп Невс Натион нашрига берган интервюсида Иордания базасига уюштирилган ҳужумда АҚШнинг бирорта ҳарбий самолётига зарар етмаганини айтди.
Шу ҳафта Пентагон Эрондаги уруш бўйича янги ҳисобот эълон қилди, унда жанговар ҳаракатлар давомида 3,7 миллиард долларлик зарар кўрилгани, жумладан, 60 га яқин самолёт ишдан чиққани қайд этилган. Ҳисоботда АҚШ Марказий қўмондонлиги Эрон томонидан Кувайт, Баҳрайн, Қатар, БАА, Саудия Арабистони, Ироқ, Уммон ва Иорданиядаги АҚШ базаларига зарбалар берилганини хабар қилган.

