Филиппинда паром ёнғинида ҳалок бўлганлар 76 кишига етди (фото)

Филиппинда паромдаги ёнғин қурбонлари сони 76 кишига етди (фото)
Филиппинда 9-сентябр куни паромда юз берган ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар сони 76 нафарга чиқди. Бу ҳақда ББС хабар берди.
Ёнғин пайтида паром бортида 134 нафар йўловчи ва экипаж аъзоси бўлган. Омон қолганлар сони 43 кишини ташкил этмоқда. Уларнинг аксарияти шифохоналарда даволанмоқда, бироқ 13 киши ҳануз бедарак йўқолган. Жасадларни излаб топиш ишларига заҳарли тутун ва юқори ҳарорат тўсқинлик қилган. Шу сабаб қутқарувчилар паром бортига фақат 11-сентябр куни чиқиш имконига эга бўлган.
Марҳумларнинг яқинларидан шахсий буюмлар ва ДНК таҳлили орқали оила аъзоларини аниқлашга ёрдам бериш сўралмоқда.
“Кимдир мавжуд сурат ёки буюмлар ҳақиқатан ҳам ўз яқинига тегишли эканини тасдиқласа, ундан ДНК намунасини топшириш сўралади”, деди Корондаги туризм бўйича мутахассис Кристине Аблана.
Маълум қилинишича, ёнғин паромнинг юклар сақланадиган бўлинмасида бошланган. Тирик қолганлар ёнғин бошланганда кучли портлаш овозини эшитган. Шунингдек, паромдан чиқишга улгурганлар қутқарув нимчаларини кийишга вақт топмаган.
У қочишга уринаётганида ваҳимага тушган одамлар орасида қолган.
Фото: АП Пҳото
2002-йилда қурилган Жуне Астер пароми амалдаги хавфсизлик сертификатларига эга бўлган. У март ойида назорат текширувидан ўтган. Бироқ терговчилар йўловчилар рўйхати, юкларнинг жойлашуви ва экипажнинг фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш протоколларини ўрганмоқда. Кема оператори ҳисобланган Атиенза Интерисланд Ферриес терговга тўлиқ ҳамкорлик қилишини маълум қилди.

