Маҳаллий

Фарғона водийсида эпицентри Қирғизистонда бўлган ер силкиниши сезилди

Фарғона водийси вилоятларида 2 дан 3 баллгача бўлган ер силкиниши сезилди. Унинг эпицентри Қирғизистонда жойлашган бўлиб, магнитудаси 5,2 ни ташкил этди.

Фарғона водийсида эпицентри Қирғизистонда бўлган ер силкиниши қайд этилди.

4 ноябрь куни маҳаллий вақт билан соат 2:34 да Фарғона водийси вилоятларида 2 баллдан 3 баллгача бўлган ер силкинишлари сезилди.

Республика сейсмопрогностик мониторинг маркази маълумотларига кўра, зилзила эпицентри Қирғизистонда жойлашган. Унинг магнитудаси 5,2 ни, чуқурлиги — 10 км ни ташкил этди.

Эпицентрдан Тошкентгача бўлган масофа жануби-шарқий йўналишда 373 км ни ташкил этади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.