Фарғона вилоятида 500 грамм гашиш мусодара қилинди
Олтиариқ туманида 500 грамм гашишни 4 минг долларга сотаётган эркак қўлга олинди. Экспертлар баҳолашига кўра, мусодара қилинган модда 5 минг дозага тенг.

Фарғона вилоятида 500 грамм гашиш мусодара қилинди
Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида 500 грамм гашишни 4 минг долларга сотишга уринишда гумонланган шахс қўлга олинди. Операция Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан вилоят Давлат хавфсизлик хизмати бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари хабарига кўра, қўлга олиш ёшлар ўртасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тарқалишининг олдини олишга қаратилган тезкор тадбир доирасида амалга оширилган.
Олтиариқ туманида яшовчи, 1984 йилда туғилган эркак шартли харидорга кўк рангли полиэтилен ўрамдаги номаълум моддани сотаётган вақтида қўлга олинди.
Эксперт-криминалистика марказининг хулосасига кўра, олинган модда таркибида фаол компонент — тетрагидроканнабинол мавжуд бўлиб, у гашиш эканлиги аниқланди. Унинг соф вазни 500 граммни ташкил этди. Экспертларнинг баҳолашича, бу миқдор тахминан 5 минг дозага тўғри келади.
Мазкур ҳолат юзасидан Тўрақўрғон тумани ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Jinоят кодексининг 273-моддаси 6-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

