Маҳаллий

Фақат уй қуриш етарли эмас: янги лойиҳаларда мактаб, боғча ва яшил ҳудуд ҳам бўлиши керак

Янги уй-жой лойиҳаларида мактаб, боғча, ижтимоий обьектлар, йўл ва инфратузилма биргаликда режалаштирилиши, ҳудуднинг камида 30 фоизи яшил майдон сифатида кўзда тутилиши керак. Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси шу ҳақда маълум қилди.

Фақат уй қуришнинг ўзи кифоя эмас: янги лойиҳаларда мактаб, боғча ва яшил ҳудуд ҳам бўлиши керак

Қўмитага кўра, қурилиши режалаштирилаётган ҳар бир лойиҳа комплекс ёндашув асосида кўриб чиқилиши зарур. Кўп қаватли уйлар билан бир қаторда яшил ҳудудлар, болалар майдончалари ва автотураргоҳлар ҳам ҳисобга олиниши лозим.

Шунингдек, ер майдони бир гектаргача бўлган кичик ва зич қурилишлардан воз кечиш кераклиги таъкидланган.

Қўмита ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашларига тақдим этилаётган лойиҳаларни баҳолашда учта асосий мезонга эътибор қаратмоқда.

Биринчиси — Бош режага мувофиқлик.

Қурилиш лойиҳаси ҳудуднинг тасдиқланган Бош режасига мос бўлиши шарт.

Иккинчиси — камида 30 фоиз яшил ҳудуд.

Қўмита яшил майдонлар шаҳарнинг экологик мувозанатини сақлаш ва аҳоли учун соғлом яшаш муҳитини яратишда муҳим эканини қайд этган.

Учинчиси — бинолар баландлигининг инфратузилмага мослиги.

Уйларнинг қаватлар сони ҳудуддаги коммунал ва ижтимоий инфратузилма имкониятларига мутаносиб бўлиши керак.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.